Тошкент вилоятида бугунги кунда аҳолининг 71 фоиздан ортиғи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Қолгани ичимлик сув манбаларидан фойдаланиб келмоқда. Беш фоиз атрофидаги аҳолига эса ичимлик сув махсус транспорт воситалари орқали етказиб берилмоқда.

Аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш, оқова сув хизматларни сифатли амалга ошириш, сув истеъмолини ҳисобга олишнинг замонавий инновацион тизимларини жорий этиш бугуннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.

“Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Ахборот хизмати раҳбари Акмал Қодиров ҳудудда ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида ўтган даврда қилинган ишлар, истиқболдаги вазифалар ҳақида маълумот берди.

“2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш” дастурига асосан “Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг 688 миллион сўм ўз маблағлари ҳисобидан 3,7 километр янги тармоқлари қурилиб, фойдаланишга топширилда. Натижада 660 нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди.

Дастурдан ташқари “Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўтган 2021 йил давомида 6,7 миллиард сўм ўз маблағлари ҳисобидан 124 километр янги тармоқлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бунда 15 минг нафар аҳолининг илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминлангани эътиборга молик. Шунингдек, 45 минг нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди. Жумладан, Бўстонлиқ туманининг 5 та маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида, 26,5 километр ичимлик сув тармоқлари тортилди.

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида вилоятнинг Бўка туман аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида, 12,4 километр сув тармоқлари ва 1 дона сув минораси ўрнатилди. Натижада 294 та хонадон 1625 нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланишига эришилди.

Ҳудуд аҳолисига тоза ичимлик сувнинг сифатли етказилиши ва оқова хизматларни янада яхшилаш мақсадида муҳим вазифаларни амалга оширишни режалаштирган.

И.Аввалбоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида қандай чоралар кўрилмоқда?