Мамлакатимиз аҳолисини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муҳим масалалардандир. Айниқса, Рамазон ойида нархни арзонлаштириш катта савоб.
Кейинги кунларда аҳолининг асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бўлган шакар ва ёғ нархларини сунъий равишда ошириш ҳолатлари кузатилаётгани кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди.
Ҳатто айримлар шакар ва ёғ нархи кескин ошиб кетаркан, деган хавотирда ушбу маҳсулотларни ғамлаш тараддудига тушиб қолгани ҳам рост.
Юнусобод туманидаги деҳқон бозорида ёғ ва шакар нархларини ўргандик. Маълум бўлишича, 2022 йил 2 апрель ҳолатига кўра, 1 литр пахта ёғи 18 минг сўм, 1 литр кунгабоқар ёғи 17 минг сўмдан 30 минг сўмгача сотилмоқда.
Шакар эса 9 минг сўмдан 12 минг сўмгача истеъмолчиларга тақдим этилмоқда.
Муҳтарама Комилова, ЎзА