Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадиони ҳудудида Осиё чемпионатида зафар қучган велоспортчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 25-30 март кунлари Тожикистон Республикаси велошоссе бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Мусобақада 20 дан ортиқ терма жамоалар иштирок этди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 29 нафар  спортчиси ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. 

Тожикистонда старт олган велошоссе бўйича Осиё чемпионатининг биринчи куниёқ терма жамоамиз учун муваффақиятли бўлди: илк куннинг ўзида жамоамиз олтин медални эга бўлди. Аёллар ўртасида (women elite) 24 км масофага кечган жамоавий пойга баҳсида қизларимиз энг яхши натижа қайд этишди. Янина Кускова, Маргарита Мисюрина, Шаҳноза Абдуллаева ҳамда Анна Куликовадан иборат жамоамиз масофани 32:14.911 дақиқа ичида босиб ўтиб, олтин медални қўлга киритди. 

Анна Кускова ёшлар орасида энг яхши натижани қайд этди. Пойга 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида алоҳида старт йўналишда ўтказилди ҳамда 15,6 км масофага ўтган мазкур пойгада спортчимиз 20:06.908 дақиқада маррага етиб келиб олтин медални қўлга киритди. 

[gallery-6385]

Алексей Фомовский 23 ёшгача бўлган эркаклар ўртасидаги беллашувларда финишга иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медални қўлга киритди.
Янина Кускова 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги алоҳида стартда энг яхши натижани қайд этди. 24 км масофага кечган пойгада Кускова ўртача 42,19 км/с тезлик намойиш қилиб, масофани эса 34:08.064 дақиқа ичида босиб ўтишга муваффақ бўлди ва иккинчи олтин медални қўлга киритди. 

Эркаклар ўртасида 24 км масофага кечган индивидуал старт пойгасида Токио-2020 иштирокчиси Муроджон Холмуродов учинчи натижани қайд этиб, бронза медали билан тақдирланди. М. Холмуродов ушбу масофани 29:58.291 дақиқада босиб ўтишга муваффақ бўлди. 
Ёшлар ўртасида 61 км масофага кечган пойгада гуруҳ пойгасида спортчимиз София Каримова 1 соат 36:45 дақиқа ичида маррага етиб келиб, олтин медални қўлга киритди. 

Навбатдаги олтин медаль ёш йигитлар ўртасидаги гуруҳ пойгаси баҳсида қўлга киритилди. Унда иштирок этган Самандар Султонов марра чизиғини 2:47:13 дақиқада босиб ўтиб, олтин медални қўлга киритди. 

Катталар ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида 111 км масофага кечган гуруҳ пойгаси баҳсида Янина Кускова белгиланган масофани 3:11:37 дақиқада босиб ўтиб, бронза медалини қўлга киритди. 

Осиё чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Кутиб олиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, велоспорт федерацияси мутасаддилари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё чемпионатида зафар қучган велоспортчилар тантанали равишда кутиб олинди