Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия етакчисини қутлар экан, ўзаро ҳамкорликда юксак даражага эришилганидан, мамлакатларимиз парламентлари, давлат идоралари, ишбилармон доиралари ва жамоатчилиги ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб бораётганидан мамнунлигини билдирди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакатларимизнинг қардошлик ришталарига асосланган стратегик шериклиги барча соҳаларда ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳида ривож топаётганини алоҳида қайд этди.

Етакчилар жорий йилда икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ва стратегик шериклик муносабатлари йўлга қўйилганининг 5 йиллиги нишонланаётганини мамнуният билан таъкидладилар.

Икки мамлакат етакчиларининг расмий ташрифлари ва мунтазам мулоқотлари сиёсий мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилиб, сермаҳсул амалий шериклик учун кенг имкониятлар очди.

Савдо ва инвестиция соҳаларида алоқалар жадал ривожланмоқда. Жумладан, кейинги йилларда ўзаро товар айирбошлаш 2,5 баробарга ўсиб, 3,6 миллиард доллардан ошди. Қўшма корхоналар сони 5 баробар кўпайиб, 2 мингдан ортди. Инвестициявий ҳамкорлик кўрсаткичлари 70 баробарга ўсди.

Ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида томонлар шерикликни, шу жумладан, савдо ва иқтисодиёт, инвестициялар, транспорт, тўқимачилик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, маданий-гуманитар алмашинув каби соҳаларда янада кенгайтиришнинг устувор йўналишларига батафсил тўхталдилар.

Ўзбекистондаги ислоҳотлар борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилиш, фан, таълим, санъат, кино, туризм ва ахборот соҳаларидаги шерикликни чуқурлаштиришга келишиб олинди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим ҳужжатлар имзоланиши таъкидланди. Преференциал савдо тўғрисида, қурилиш, соғлиқни сақлаш, адлия, божхона ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувлар шулар жумласидан. Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия Стратегие ҳамкорлик кенгаши йиғилиши қарорларини амалга ошириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилиш режалаштирилган.

Ҳамкорлик кўлами кенгайганини ҳисобга олиб, томонлар муносабатларни янги даражага – кенг қамровли стратегик шериклик босқичига олиб чиқишга қарор қилдилар.

Музокаралар якунида Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевга икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Туркияга ташриф билан келишни таклиф этди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклигини кенгайтиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди