Кўксарой қароргоҳида Туркия етакчиси тантанали кутиб олинди
Кўксаройда Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Президентларини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтдилар.
Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.
Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда.