Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг мамлакатимизга ташрифи бошланди. Олий мартабали меҳмон дастлаб рафиқаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси ҳамроҳлигида Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди.

Бу муҳим воқеа илк хорижий давлат раҳбарининг ташрифи сифатида мажмуа тарихида қоладиган бўлди.

Режеп Таййип Эрдоған ва Эмине Эрдоған Мустақиллик монументи пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди.

Меҳмонларга 3 минг йиллик ўзбек давлатчилиги тарихини акс эттирган композиция ҳақида маълумот берилди.

[gallery-6353]

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан пойтахтимиз яқинида барпо этилган “Янги Ўзбекистон” боғининг ўзига хос таровати ҳар қандай кишини ҳаяжонга солади. Бетакрор мажмуа кўз олдимизда мамлакатимизнинг янги қиёфаси, халқимиз аҳиллигининг ўзига хос тимсоли тарзида намоён бўлади.

Айниқса, боғ марказида жойлашган Мустақиллик монументи элимизнинг қадим ўтмишини, юртимиздаги шонли воқеаларни бадиий акс эттиргани билан барчамиз учун қадрли. Монументнинг энг юқори қисмида, гўёки, мағрур парвоз қилаётган Ҳумо қуши тинчлик ва эркинлик, эзгулик ва фаровонлик тимсоли бўлиб кўкка интилмоқда.

Ташриф давом этмоқда.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Мустақиллик монументи пойига гул қўйди