Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава бошчилигидаги делегация кўҳна ва боқий Бухорода бўлди. Мартабали меҳмонларни Бухоро темирйўл вокзалида вилоят ҳокими Ботир Зарипов кутиб олди.

Делегация аъзолари Когон туманида Осиё тараққиёт банки томонидан имтиёзли кредитлар ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳалар билан таништирилди. Туманда масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "Everest Green House" ҳамда "NRJ Agro centure" корхоналарига қарашли 5,4 гектар майдонда бапо қилинган замонавий типдаги иссиқхоналар фаолияти ўрганилди. Осиё тараққиёт банки президенти лойиҳаларни амалга ошириш ишлари, ундан фойдаланиш ҳолати, корхоналарнинг экспорт имкониятлари, яратилган иш ўринлари, тадбиркорларнинг фикрлари билан қизиқди. 

Бундан икки йил аввал ишга тушган лойиҳаларнинг умумий қиймати 2,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Шундан хорижий инвестиция миқдори 1,8 миллион АҚШ долларига тенг. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 450 минг долларга тенг жамиятларда 54 киши доимий иш билан таъминланди. Мавсум давомида ишчиларнинг сони 200 тага етади. 

– Биз Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган 2 та катта лойиҳа билан танишиб, қишлоқ хўжалигига қаратилган эътибор натижасида иссиқхона хўжаликлари фаолияти анча такомиллашиб бораётганининг гувоҳи бўлдик, – дейди Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Синди Малвичини.  – Шуни ишонч билан айта оламанки, ушбу корхоналар 2 йилда олган кредит маблағини тўла қоплаш имкониятига эга. Демак, келгусида уларнинг самарали фаолияти мамлакат иқтисодиётига катта улуш бўлиб қўшилади. Бундай ишончли ҳамкорлик эса бизни янада катта лойиҳалар устида ишлашга ундамоқда. Хусусан, ичимлик суви ва канализация тармоқлари ҳамда уй-жой қурилиши тизимида ҳам мамлакат миқёсида катта лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз. 

Масацугу Асакава бошчилигидаги делегация Бухоро шаҳридаги тарихий-маданий ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни томоша қилди. Лаби Ҳовуз ансамбли, Тоқи Саррофон, Тоқи Телпакфурушон, Тоқи Заргарон расталари, Бухоро гиламчилик маркази, Пойи Калон мажмуаси, Сомонийлар мақбараси, Арк қўрғони бўйлаб саёҳат, шаҳарнинг ўтмиши, аждодларимизнинг бой маданий ва маънавий мероси, бугунги кунда ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламдаги янгиланишлар жараёни меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Меҳмонлар шу куннинг ўзида Бухоро халқаро аэропортидан Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. 

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё тараққиёт банки президенти Бухорода