Божхоначилар картошка ичига яширилган 154 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини фош қилди, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона пости ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг навбатдаги яширин айланмасини фош қилишди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси республикамизда транзит тарзида ҳаракатланиб, Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим эди. 

Ҳужжатларга кўра, унга 533 та қопда 22 тоннадан зиёд картошка юкланган. Ўрнатилган тартибда ушбу транспорт воситаси постдаги инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида, юкларнинг рентген тасвири божхона ходимларини шубҳалантириб қўйди.

Натижада, автомашинадаги картошка солинган 533 та қопнинг 38 тасига 1305 дона моҳирлик билан тайёрланган картошка шаклидаги ўрамлар – гиёҳвандлик воситалари жойлангани фош бўлди. Мазкур ўрамлардаги «гашиш» гиёҳвандлик воситасининг умумий оғирлиги 154 килограмм 90 граммни ташкил қилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, қонунбузарлар ўз қинғирлигини яшириш мақсадида ҳар бир ўрамга полиетилен, нусха кўчиришда фойдаланиладиган қора қоғоз ва герметик скотч ёрдамида ишлов беришган.Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Картошка қопларига яширилган гиёҳванд моддалари фош этилди