ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ЖҚБ ва вилоят Божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда Сайхунобод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Жараёнда давлат рақам белгиси ечиб қўйилган Ласетти русумли автомашина ЙПХ ходимлари ёрдамида тўхтатилди. Ушбу автомашина ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг қонуний буйруғига бўйсунмай, йўл четида тўхтаб турган ЙПХ ходимларига бириктирилган Ласетти русумли 20 716 VSF давлат белгили хизмат автомашинасига шикаст етказган ҳолда ЙПХ маскани ёнида жойлашган пастликка тушиб кетиб тўхтаган ва автомашинада бўлган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, кўп миқдордаги таркибида кучли таъсир қилувчи ҳамда гиёҳвандлик моддаси бўлган дори воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш.Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЙТҲ содир этган машинадан гиёҳвандлик воситалари топилди