Озарбайжон оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, мамлакатнинг биринчи президенти Аяз Муталибов 84 ёшида вафот этган.
"Озарбайжоннинг биринчи президенти Аяз Муталибов вафот этди. У 84 ёшда эди", – дейилади Asan радиоси Муталибов хонадони вакилига таяниб.
Аяз Муталибов 1938 йил 12 майда Бакуда туғилган. Ҳаёти давомида Озарбайжон ҳукумати таркибида турли вазифаларда ишлаб келган. 1991 йил сентябрда Озарбайжон президенти лавозимига сайланди. Лекин ушбу лавозимда узоқ ишлай олмади, бир неча ой ўтгандан сўнг, яъни 1992 йил мартда Озарбайжон Халқ фронти босими остида истеъфо беришга мажбур бўлган. Шундан сўнг Аёз Муталибов мамлакатни тарк этиб Москвада яшаган, 2012 йилда сиёсий фаолиятини бутунлай тўхтатган.