Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги қарори асосида жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилади.

Фарғона вилоятида бу йил 1 минг 58 та маҳалла фуқаролар йиғинида  сайлов ўтказилиб, энг муносиблар сайланади. Мазкур муҳим тадбирни очиқ ва ошкора ўтказиш мақсадида жойларда тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

 Шу кунларда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қарори билан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш учун вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари тузилди ва улар ўз фаолиятини бошлади. Комиссиялар таркибига депутатлар, маҳалла фаоллари, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилди. 

Сайлов 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида" ги қонун мувофиқ, ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида амалга оширилади. Шу боис бугунги кунда мазкур қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратиляпти. 

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 1 минг 58 нафар фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайланади