Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят ички ишлар ҳида иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси Каттақўрғон шаҳар бўлими бош мутахассиси Ж.Р. маҳаллий фуқарога Каттақўрғон шаҳрида қурилаётган 12 қаватли уйлардан 3 хонали хонадонни давлат томонидан ажратиладиган субсидия асосида сотиб олиши учун уни базавий рўйхатга қўшиши ва субсидия ажратиб бериши эвазига 1200 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, Ж.Рга нисбатан ўтказилган шахсий тинтув вақтида унинг ёнидан тахминан 5-10 гр. миқдордаги “марихуанна” гиёҳвандлик воситаси, 300 АҚШ доллари пул маблағлари ҳамда гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун мўлжалланган мослама топилган.
Ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА