Сифатсиз дори ва фармацевтика махсулотлари саломатликка жиддий хавф туғдириши шубҳасиз.

Турли шароитларда ва белгиланмаган меъёрларга риоя қилинмаган ҳолда тайёрланган сифатсиз дори воситалари шифо ўрнига касалликни янада кучайтириб юбориши мумкин. Афсуски, айрим кимсаларни одамлар саломатлигидан кўра, мўмай даромад қизиқтиради.  

Хусусан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилга Т.Э. 434 қути “Вобензим-Э” дори воситасини хориждан айланма йўллар орқали ноқонуний равишда олиб кириб, Самарқанд шахрида яшовчи фуқарога сотмоқчи бўлди. 

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида фуқаро Т.Э. 12200 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 
Ҳозирда, ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ Самарқандда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди