Навоий давлат кончилик институти мажлислар залида Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган “Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик” мавзусидаги республика медиафорумининг очилишига бағишланга тадбир бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан газета, телевидение ва интернет журналистикаси соҳасида фаолият юритаётган ижодкорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Яшин Душанов сўзга чиқиб, вилоят ҳокимининг форум иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Бугун вилоятда 32 та босма нашр, хусусан, 30 та газета, 2 та журнал, 1 та телевидение ва радио ҳамда 10 га яқин интернет сайтларда 200 нафардан ортиқ ижодий ходимлар фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, 34 та корхона, ташкилот, муассасаларда ахборот хизматлари фаолияти йўлга қўйилган.

[gallery-6317]

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров бошқариб борган тадбирда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари Собиржон Шукуров, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Уюшманинг Самарқанд вилояти бўлими раиси Фармон Тошев ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, журналист фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва журналистларнинг касбий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

– Очиқлик бу – ҳамма гапни ҳам очиқ-ойдин айтиш дегани эмас, очиқлик бу – маълумотни таҳлиллар, текширилган фактларга асосланиб айтишдир, – дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси, Уюшма Самарқанд вилояти бўлими раиси Фармон Тошев. – Бугун жамиятимизда сўз ва матбуот эркинлиги таъминланаётгани, ҳар бир юртдошимиз ўз фикр-мулоҳазасини ОАВда эркин билдираётгани ёки давлат органлари олдига таклиф ва талабларини бемалол қўя олаётгани соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижасидир. Аммо шу билан бирга жамиятимизда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларда ахборот таҳдидларига қарши тура олиш, журналистларнинг эса, бундай таҳдидларга ўз вақтида муносиб жавоб бера олиш кўникмаларини шакллантириш долзарб вазифалардан саналади. Навоийда ўтказилаётган медиафорум эса ана шу вазифаларни амалга оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Форум доирасида иштирокчилар Навоий давлат кончилик институтининг Технопарки, Навоий машинасозлик ишлаб чиқариш бирлашмаси қуймачилик мажмуасида бўлишиб, бу ерда яратилган шароитлар, олиб борилаётган ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Очиқлик – маълумотни таҳлиллар, текширилган фактларга асосланиб айтиш