Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава бошчилигидаги делегация бугун Самарқандда бўлди.

 Меҳмонларни Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди.

 Делегация аъзолари “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан Осиё тараққиёт банки кредит маблағлари эвазига амалга оширилган электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси  билан танишди. Шунингдек, аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларида ўрнатилган ҳисоблагичлардан фойдаланиш ҳолати, истеъмолчиларнинг фикрлари билан қизиқди.

 Масацугу Асакава бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни томоша қилди.

 Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё тараққиёт банки президенти Самарқандда