Бу фикрни Тошкент Халқаро инвестиция форумининг юқори мартабали меҳмонларидан бири - Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори ўринбосари Сянчен Чжан билдирди.

- Бундай йирик форумни ташкил этгани учун Ўзбекистонга, шахсан давлат раҳбарига алоҳида миннатдорлик билдираман.
Маълумки, мамлакатни ривожлантириш учун олдинга аниқ мақсадлар қўйилиши керак. Ўзбекистон ана шундай мақсадга ва энг асосийси, кўзланган ниятларга эришиш учун етарли салоҳиятга эга.

Самарали савдо сиёсати мамлакат ривожига ҳисса қўшади. Шу маънода Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик маҳаллий тадбиркорлар ва ўзбек маҳсулотлари экспорти учун жаҳон бозорига кенг йўл очади.

Кичик ва ўрта бизнес ҳам иқтисодиёт ривожида муҳим аҳамият касб этади. Афсуски, бу йўналиш пандемия даврида бутун дунёда катта талофат кўрди. Жумладан, 85 фоиз кичик ва ўрта бизнес вакиллари фаолиятини тўхтатди. Аввалги даражага қайта чиқиб олишда эса инновацион технологияларни қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Ўзбекистонинг ЖСТ таркибига қўшилиши бу борада яқиндан кўмак бериши мумкин.

Жаҳон савдо ташкилотига кириш жараёни ҳеч бир давлат учун осон кечмаган. Ўзбекистон бизнинг тузилмага аъзо бўлишга хақли. Мамлакатда бунинг учун имконият бор. Ушбу жараёнда халқаро савдо тизимини такомиллаштириш жуда муҳим. Мазкур форум айни шу мақсадга хизмат қилишига ишонамиз.

 Гўзал Сатторова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сянчен Чжан: Жаҳон савдо ташкилоти аъзолигини ҳеч бир давлат осонликча қўлга киритмаган