Тошкент Халқаро инвестиция форумида иштирок этаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Oдиль Рeнo-Бaссo ЎзА мухбирига ЕТТБнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги жорий ҳолати ва истиқболи ҳақида сўзлаб берди.
- Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўтган беш йил ичида Ўзбекистон билан самарали шерикликни йўлга қўйди. Хусусан, иқтисодиёт ва хусусий секторни ривожлантиришга қаратилган йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилди. Бу йўлдаги фаолиятни янада ривожлантирамиз. Кейинги беш йилда ҳам бирга ишлаймиз. Ҳамкорлик жараёнида, асосан, барқарор иш ўринлари яратиш, соғлом яшил муҳитни, рақамлаштириш тизимини такомиллаштириш диққат марказида бўлади.
Шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришда ёш тарбиркорларни жалб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Бундан ташқари Ўзбекистон банк тизимида хусусийлаштириш жараёнини кучайтиришга, шу орқали банклар салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшмоқчимиз.
Рақамлаштиришган таълимни оммалаштириш бўйича бирга иш олиб борилади. Зеро, рақамли технологияларни жорий этиш ва ушбу соҳани ривожлантириш бўйича ўзбекистонлик ҳамкорларимиз жуда фаол, биргаликда самарали лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар кўлами янада кенгаяди. Мамлакатингизда рақамли инфратузилма яратишга улуш қўшаётганимиздан мамнунмиз. Логистика ва бошқа турли йўналишларда ҳам ҳамкорликни йўлга қўямиз.
ЎзА мухбири Гўзал Сатторова ёзиб олди.