Фарғона вилояти Учкўприк туманида Наврўз байрами муносабати билан маҳаллалардаги ёшлар ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган мусобақада 18-30 ёшли уюшмаган аҳоли вакилларидан иборат 12 та жамоа иштирок этди.

"Султон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Чемпион" спорт мажмуасида 20 кун давом этган мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Тепақўрғон" маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси султонлик тенгдошларидан устун келиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этган туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев бу каби спорт мусобақалари бешта  муҳим ташаббусни аҳоли ҳамда ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва маҳаллаларда спортни оммалаштиришга қаратилганини таъкидлади.

Тепақўрғонлик ёшлар ғолиб жамоа сифатида бош соврин - туя билан тақдирланди.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиб жамоага туя берилди