Пойтахтимизда “Ўзмиллийбанк” АЖнинг Ходимлар билан ишлаш департаменти ва Ўқув банки ташаббуси билан кредитлаш фаолияти билан шуғулланиш бўйича масъул бўлган барча ходимлари учун “Кредит ҳужжатларини шакллантириш ва мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш” дастури доирасида тизимли малака ошириш курсларига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги “Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва “Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли ривожланиш стратегиясига мувофиқ, банк фаолиятини трансформация қилиш, тизимда билимли, ташаббускор, замонавий фикр ва дунёқарашга эга малакали кадрларни шакллантириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсад қилинган.

[gallery-6134]

Малака ошириш курсларига банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиалларидан юқоридаги йўналиш бўйича масъул ҳисобланган бўлим бошлиқлари, бош ва етакчи мутахассислардан иборат мингдан ортиқ тингловчилар жалб этилиши режалаштирилган.

Мазкур малака ошириш курсларини кенг қамровли, ходимлар учун самарали ташкил этиш мақсадида банкнинг Кредит, Юридик хизмат, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, Хатарларни бошқариш, Чакана бизнес, Кредитларни мониторинг қилиш ва дастлабки ундириш, Банк ва ахборот хавфсизлиги, Кредит қарздорликларини ундириш департаментларидан малакали ва катта тажрибага эга бўлган мутахассислардан иборат мураббийлар жалб этилди.

Малака ошириш курслари давом этмоқда.

“Ўзмиллийбанк” АЖ матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ ходимлари малака оширмоқда