2022 йил 16 мартдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама мунтазам халқаро автобус йўналишларида қатновлар қайта тикланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, Қозоғистон Республикаси орқали Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасига транзит автобус ташувларини ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро автобус қатновлари коронавирус пандемияси сабабли 2020 йил 16 март куни тўхтатилган эди.

2022 йил 16 мартдан ташувчилар томонидан Тошкент – Нурсултон, Тошкент – Олмаота, Тошкент – Қизилўрда, Тошкент – Туркистон, Тошкент – Иргели, Чирчиқ – Чимкент, Чирчиқ – Олмаота йўналишларида қатновларни амалга ошириш режалаштирилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови қайта тикланади