Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1990 й.т. 2 нафар фуқаро 9 кг 100 гр. “опий” гиёҳванд моддасини 54 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланди.

Аниқланишича, улар муқаддам тожикистонлик наркокуръер томонидан контрабанда йўли билан Ургут тумани ҳудудига ўтказилиб, хуфиёна жойга яшириб қўйилган ушбу гиёҳванд моддани харидорга бериб, ундан олинган пул маблағини тожикистонлик наркосавдогарга етказиб беришлари эвазига 2700 АҚШ доллари олишлари керак бўлган.

Тошкент вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда эса мамлакатимизда муомаласи чекланган наркотик моддалар туркумига кирувчи “Трамадол” дори воситасининг Қозоғистон Республикасидан олиб келинган катта миқдордаги партияси савдосига чек қўйилди.

Хусусан, Зангиота туманида яшовчи, 1985 й.т. фуқаро 19.360 дона “Трамадол” дори воситасини сотмоқчи бўлган вақтида ушланди.

Шунингдек, унинг ёнида қўшимча 40 дона ҳамда яшаш манзилида эса 20.250 дона “Трамадол” таблеткалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Бундан ташқари, унинг жиноий шериги, муқаддам судланган, 1980 й.т. фуқаро ҳам қўлга олинди. 

Тезкор тадбир давомида олиб қўйилган жами 39.650 дона “Трамадол” дори воситасининг умумий қиймати 800 млн. сўмни ташкил этади.

Бу йўналишда Хизматнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказди.

Хусусан, Тошлоқ тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “ВАЗ 2102” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Тошкент шахрида яшовчи, 1975 й.т. фуқаронинг ёнида 465 гр. “опий” гиёҳванд моддаси, Олтиариқ тумани ҳудудида ҳаракатланаётган, Бувайда туманида истиқомат қилувчи, 1968 й.т. шахс бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина салонида эса 239 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Таъкидлаш лозимки, ҳар икки ҳолатдаги наркотик моддалар Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан ўтказилган.

Бундан ташқари, “Водил-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1972 й.т. муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги транспорт воситаси ҳам тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада унинг юкхонасида 1.786 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги маълум бўлди ҳамда тегишли тартибда олиб қўйилди.

Шунингдек, ушбу “Тропикамид” дори воситаларини Қирғизистондан олиб келган, муқаддам судланган, 1974 й.т. фуқаро ҳам ушланди.

Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда эса Хизматнинг вилоят Бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Чуст туманида “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилди.

Автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Косонсой туманида яшовчи, 1985 й.т. шахсга тегишли целлофан пакетда 3.390 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги маълум бўлди. 

Аниқланишича, қонунбузар мазкур кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Қирғизистон Республикасидан мамлакатимизга айланма йўллар орқали ўтказган қўшни давлат фуқаросидан қабул қилиб олган ва келгусида уларни сотиб, мўмай даромад топишни режалаштирган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ Тошкент, Фарғона ва Наманган вилоятларида наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйди