Кавлонова Комила Анваровна - Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
У 1962 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. Тошлоқ туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Фарғона вилояти бошқармаси раҳбари, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари вазифаларида ишлаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси бўлган. 2014 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.
2020 йил сентябрь ойидан буён у Тошлоқ туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
ЎзА