Бугунги кунда қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, бу борада инвестицион имкониятларни кенгайтириш ҳам муҳим вазифалардан бирига айланмоқда. Чунки мамлакатимизда бунёдкорлик ишларининг қизғин паллага кирган бир пайтда қурилиш материалларига бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 28 январда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш масаласини ўртага қўяди.

"Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқарма бошлиғи Баҳром Аллабергенов фармонда белгиланган устувор вазифалар мазмун-моҳияти ҳақида ЎзА мухбирига интервью берди.

2022-2026 йилларда 7 турдаги янги инновацион қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги фармони асосан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга доир Давлат дастури барча соҳалар учун муҳим аҳамият касб этади, – деди Б.Аллабергенов.

– “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан дастур ижроси бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, соҳани янада тараққий эттириш, жаҳон тажрибасини қўллаш, инвестиция жозибадорлигини ошириш мақсадида 2022-2026 йилларда қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш дастури ишлаб чиқарилди.

Унга кўра, 2026 йилга бориб қурилиш материалларининг экспорти 1,084 миллиард долларга ёки 2021 йилга нисбатан 2,5 бараварга оширилади. Асосий турдаги қурилиш материалларининг импорти 2020 йилга нисбатан 60 фоизга камайиб, 2026 йилда 185,6 миллион долларни ташкил этади.

Тармоқни ривожлантиришга 2 миллиард долларлик инвестициялар жалб қилинади. Янги инвестиция моделини амалга ошириш натижасида 2021-2025 йилларда 4,5 миллион метр куб газобетон блоклари, гипсокартон листлари 85 миллион квадрат метр, темир-бетон маҳсулотлари 8,6 миллион метр,  керамогранит 4,5 миллион квадрат метр, табиий пардозбоп тош (мармар, гранит ва бошқа) маҳсулотлари – 1,9 миллион квадрат метр каби янги ишлаб чиқариш қувватлари яратилади. Натижада 19,5 мингта янги иш ўрини ташкил этилади.

Ушбу даврда маҳаллийлаштирилган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилдагидан 1,7 бараварга оширилиб 1,55 триллион сўмга етказилади. Эътиборлиси, 2022-2026 йилларда 7 турдаги янги инновацион қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

2026 йилга бориб, Азбозурит ичидан 141 минг тонна асбест саралаб олинади ва асбестдан қолган 940 минг тонна чиқинди цемент учун қўшимча сифатида ишлатилади. Маҳаллий табиий ва иккиламчи ресурслар асосида юқори сифатга эга 900 минг тонна клинкерли цемент ишлаб чиқарилади. Иссиқлик электр станцияларининг 69 миллион тонна техноген чиқиндиларидан фойдаланиб, 360 минг тонна янги инновацион золобетон блоклари тайёрланади.

Шунингдек, маҳаллий хомашё асосидаги энергия ва ресурс сарфини камайтирадиган 210 минг тонна янги куйдирилмасдан олинадиган боғловчи материаллар ишлаб чиқарилади. Автомобиль йўллари қурилишида қўллаш учун 648 минг тонна маҳаллий олтингугуртни қайта ишлаш асосида 420 минг метр куб модификацияланган серобетон ишлаб чиқарилади.

Мухтасар айтганда, Тараққиёт стратегияси мамлакатимизнинг барча соҳалари қаторида қурилиш маҳсулотлари саноатини юқори ривожланиш босқичига кўтаришга, импортни қисқартириш ва маҳаллий маҳсулотлар турини кўпайтиришга имконият очиб беришда ҳуқуқий асосдир.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мутахассис таҳлили: 2026 йилга бориб қурилиш материалларининг экспорти 1,084 миллиард долларни ташкил этади