Уйда ит сақлашнинг ҳам ўзига яраша машаққатлари, меҳнати, қонун-қоидаси бор.

Шу сабабли кўпчилик ота-оналар фарзандига кучук боқишни тақиқлашади.
Хўш, бугун юртимизда қанча кучукларда паспорт бор? Итларни рўйхатга олиш тартиби қандай?
Республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш бошқармаси бош мутахассиси Ҳусан Носировдан шу каби саволларга жавоб олдик.

— Итларга гувоҳнома (паспорт) бериш тартиби қандай?

— Хонадонларда ёки корхона ва ташкилотларда сақланаётган эгали итлар рўйхатга олиниб, энг аввало касалликка қарши эмланади ва махсус гувоҳнома берилади.

— Ҳозирги кунда республикамизда қанча итларда гувоҳнома (паспорт) бор?

— Республика бўйича 2.400.000 бош ит мавжуд бўлиб,  ҳозирги кунга қадар 2.315.000 бош ит қутуриш касаллигига қарши эмланиб, махсус гувоҳномалар берилди.

—  Кўпроқ қайси вилоят ёки ҳудудда итларга гувоҳнома берилади?

— Ҳозирги кунда барча вилоятда эмланган эгали итлар бош сонига қараб махсус гувоҳномалар бериб борилмоқда. Кўпроқ шаҳар ҳамда туман марказларида ҳамда кўп қаватли уйларда яшовчи одамлар томонидан итлар рўйхатга қўйилиб, паспорт берилади.

— Нима учун одамлар итларда паспорт бўлиши шарт эмас, деб ўйлашади? Хорижда ҳар бир итнинг паспорти мавжуд...

— Чунки бизда одамлар орасида тарғибот ва ташвиқот ишлари юқори даражада йўлга қўйилмаган. Агар матбуотда, радио ва телевидениеда итлардан одамларга юқадиган (қутуриш, тери касалликлари ва гижжа) касалликлар ҳақида батафсил ёритилиб, мисол учун, роликлар, очерклар тарзида кўрсатилганда эди, халқ орасида ит сақлаш, уларни парваришлаш ҳамда боқиш қоидаларига қатъий риоя қилинган бўларди. 
Шундан сўнг ит сақлаганда албатта уни ўз вақтида эмлатиб, махсус гувоҳнома олиш ҳақида тушунчага эга бўларди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Итларда паспорт бўлиши шартми, махсус гувоҳномалар бериб борилмоқда...