“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Э.Туляков бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Брюсселда (Бельгия) Қироллик халқаро муносабатлар институти (EGMONT) вакили билан учрашди.

EGMONT –  Европадаги нуфузли мустақил таҳлилий марказлардан бири ҳисобланади. Марказ 1947 йилда Бельгиянинг бир қатор таниқли сиёсатчилари –собиқ Бош вазир Пол ван Зеланд, профессор Шарл де Висшер, халқаро суд аъзоси ва сенатор, профессор Анри Роленлар томонидан ташкил этилган.

EGMONTнинг асосий фаолияти халқаро муносабатлар соҳасидаги тадқиқотлардан иборат. Шунингдек, дипломатик ходимлар учун тренинглар ташкил қилади. Марказнинг муҳим тадқиқотлари буюртмачиси Бельгия Ташқи ишлар вазирлиги ҳисобланади.

Бош тадқиқотчи Александр Маттелаернинг маълумотларига кўра, институт ўз фаолиятини тадқиқот учун олинган аризалар асосида шакллантирилган йиллик дастурлар асосида амалга оширади.

Учрашувда  Э.Туляков EGMONT вакилини олиб борилаётган тадқиқотлар йўналишлари ва “Тараққиёт стратегияси” маркази фаолияти кўлами билан таништирди.

Учрашув давомида томонлар EGMONT ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилдилар. Хусусан, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида кўзда тутилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат таҳлил марказлари ўртасида доимий тажриба алмашишни йўлга қўйишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар ва қўшма тадқиқотлар ўтказишга келишиб олдилар.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бельгиянинг 75 йиллик тажрибага эга нуфузли таҳлил маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилди