Аёлни эъзозлаш, эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олийжаноб қадрият ҳисобланади. Юртимизда хотин-қизларга юксак ҳурмат, доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани, давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳам бежизга эмас.

Аёл бугун нафақат она ва севикли ёр, балки у ўқитувчи, шифокор, тадбиркор, фермер. Бир сўз билан айтганда, у билан жамият гўзал, олам чароғон.

Учқўрғон туманидаги “Гулхумор” фермер хўжалиги раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳибаси Гулхумор Тоғаева нафақат Наманган вилояти, балки мамлакатимиздаги фаол аёллардан, пешқадам фермерлардан бири.

Тошкент ирригация ва мелорация институтини сув хўжалигини механизациялаштириш ихтисослиги бўйича тамомлаган Гулхумор Тоғаева узоқ йиллар Учқўрғон давлат хўжалигида турли масъул вазифаларда меҳнат қилди. Мустақил ватанимизда фермерлик ҳаракати кенг оммалашгани натижасида, у 1999 йилда “Гулхумор” фермер хўжалагигига асос солди. Ўтган 20 йилдан ошиқ тажриба ўз самарасини бериб, кўп тармоқли фермер хўжалик ташкил этди. Олдинлари фақат ғалла ва пахта етиштирилган бўлса, кейинчалик чорвачилик, томорқа, боғдорчилик каби хўжаликлар ташкил этилди. Ишчилар сони эса 700 нафарга етди. Уларнинг 60 фоизи эса хўжалик жойлашган Янгиер маҳалласида истиқомат қилаётган хотин-қизлардан иборат.

Жами 1 минг 128 гектар майдонга эга бўлган кўп тармоқли фермер хўжалиги саркори билан дилдан суҳбатлашиш учун бордик. Дала майдонидан ишчан руҳда қайтган хўжалик раҳбари бизни очиқ чеҳра билан қарши олди.

Ўтган мавсумда 470 гектар ерга пахта ва 420 гектарга ғалла экилган бўлса, ҳар гектардан ҳосилдорлик пахтадан 45-55 центнер ва ғалладан эса 70 центнерни ташкил этди. 1,5 минг тонна ғалла ва 1 минг 660 тонна пахта шартномавий режалар ортиғи билан ўз вақтида бажарилди. Қолаверса, 10 гектар бўш ерда барпо этилган интенсив боғдаги деҳқончилик ҳам барака келтирмоқда. Бу ерда етиштирилган мевалар нафақат ички бозорга, балки хорижга ҳам етказиб берилмоқда. Биргина, олманинг ўзидан 190 тонна ҳосил етиштирилиб, барчаси Қозоғистонга 26 минг АҚШ доллари миқдоридаги экспорт қилинди.

300 гектардан ортиқ майдонда ташкил этилган чорвачиликда ҳам натижалар хўжалик аъзоларини бирдек қувонтирмоқда. 2015 йили Польшадан келтирилган 30 бош қорамол наслчилик асосида парваришланиши самарасида улар сони бугунга келиб, 270 бошга етганлиги таҳсинга сазовор. Зотли қорамоллардан олинаётган сут маҳсулотлари нафақат хўжалик ишчилари ва маҳаллий аҳолига бирдек манзур келиши асносида “Nestle” қўшма корхонасига ҳам шартнома бўйича етказиб берилмоқда.

15 гектар ерга экилган картошка, пиёз, сабзи каби сабзавотли экинлардан ҳам мўл ҳосил олинмоқда. Уларни сифатли, бир маромда сақлаш учун 100 тонналик сиғимга эга бўлган совуткич ўрнатилди. 50 сотих ерга қурилган иссиқхонанинг 26 сотихи лимонарияга ихтисослаштирилди. Эътиборлиси, лимон экилган жойда бир вақтнинг ўзида қулупнай ҳам етиштирилмоқда. Шунингдек, иссиқхонада экилган сабзавотлар қаторида аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган памидор ва бодринг, каби нозу неъматлар ҳам бор.

Фермер аёл ишсиз маҳалладошлари бандлигини таъминлаш мақсадида асаларичиликни ҳам йўлга қўйди, минг дардга дармон бўлувчи шифобахш неъматни етиштириш сир-асрорларини бугун ўрганаётган ёш йигит-қизлар эртага асаларичиликкка қизиққан тенгдошларини ҳам эргаштириши шубҳасиз.

Гулхумор Тоғаева фермер хўжаликдан олинган даромад ҳисобидан ўзи истиқомат қилаётган Янгиер маҳалласи ҳудудида ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтириш ва бунинг ҳисобидан янги иш ўринларини кўпайтиришга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Ҳудуд аҳолисининг саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш мақсадида терапия ҳамда диагностикага ихтисослашган 46 ўринли хусусий шифохона барпо этилди. Юракдаги ўзгаришларни ташҳис қилиш, физиотерапевтик муолажаларни ўтказиш учун 350 минг доллар миқдоридаги замонавий тиббиёт ускунлари олиб келиб ўрнатилди.

– Бир вақтлар яқин қариндошим оғир касалликка чалингани сабабли уни Ҳиндистонда даволатишга мажбур бўлдик, – дейди Гулхумор Тоғаева. – Тиббиёти жаҳон даражасида юксалган бу давлатдаги илғор тажрибаларни ўзимизни шифокорлар билан бирга ўргандик ва ўзимизни сиҳатгоҳимизда қўллашга қарор қилдик.

Гулхумор опа нафақат фермер, балки ўз ҳудудидан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига сайланган депутат сифатида аҳоли мурожаатларини ҳал этишга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

У сайловчилардан келиб тушган мурожаатларни ҳал қилиш ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жойга эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар учун харид қилинган 13 та коттежнинг ойлик тўловларини ўз ҳисобидан амалга оширмоқда.

– Раҳматли отам айтган насиҳатларига кириб, асло камлик кўрмадим, – дейди фермер. – Ўзим танлаган касбда ардоқ топиш учун фақат тинимсиз меҳнат қилдим, тўғри ишлашга интилдим. Ер тирик. Унга ўз фарзандингиз каби меҳр беринг. Ана шундагина кўзланган ҳосилни оласиз. Даромадга эга бўласиз. Эл олдида ҳурмат ва обрў қозонасиз. Тўғриси, кўп пул топишга интилмайман, уни ён-атрофимдаги инсонларга сарфлайман. Хўжаликда оддий ишчидан тортиб, раҳбар бўлиб ўзимгача ҳалолликни, ер билан диллашиш, тиллашишни асосий шиор қилиб олганмиз. Дангасаликни, боқимандаликни асло хушламайман. Барчани ҳалол меҳнат қилиш, тинимсиз изланишга ва шунинг орқасидан натижага эришишга чорлаб келаман. Зеро, даромад ва юксак натижага заҳматли ва шарафли меҳнат туфайли эришилади. Кўп тармоқли хўжаликда олиб бораётган камтарона меҳнатларим юксак эъзозланиб, Президентимиз фармонига мувофиқ “Дўстлик” ордени билан тақдирландим. Бу Янги Ўзбекистонда хотин-қизлар меҳнати эътироф этилаётганидан, биз аёлларни жамиятдаги ўрнимиз юксалаётганидан далолат.

Гулхумор Тоғаева суҳбат якунида яна бир хайрли режаси ҳақида гапириб берди. Фермер маҳалласи ҳудудида боғ сифатида фойдаланиб келинган, ҳозирда бўш ётган 90 сотих ерда 35 миллиард сўмлик лойиҳа асосида йирик спорт мажмуасини барпо этиш ниятида. Агар туман ҳокимлиги ва тегишли мутасадди ташкилотлардан бу борада амалий кўмак кўрсатилса, бир вақтнинг ўзида спортнинг 13 та тури билан мунтазам шуғулланиш имконини берувчи ажойиб спорт маскани қад ростлайди.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/7B33ivJ_x4o" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер билан тиллашган фермер (+видео)