Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Хидирова Зулхумор Абдирашидовна тайинланди.

З.Хидирова 1968 йил Шўрчи туманида туғилган. 1992 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог, она тил ва адабиёти.

Меҳнат фаолиятини 1985 йилда Қумқўрғон туманидаги “Юлдузча” болалар боғчаси тарбиячиси вазифасидан бошлаган.

1992-2006 йилларда тумандаги 7-умумтаълим мактаби, 2006-2015 йилларда 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2015-2017 йилларда 1-умумтаълим мактаби директори ўринбосари, 2017-2020 йилларда туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2020-2021 йилларда туман ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

2021 йилдан Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайинлов: Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди