А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисми 233-246 километрлар оралиғида вақти-вақти билан қор ёғмоқда.
Қор ёғиб турган пайтда "Қамчиқ" довонида транспорт воситаларининг бетўхтов, икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан туну-кун йўлларни қордан тозалаш ишлари бажарилмоқда. Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланяпти.
Қор йўлларда кўриниш 500 метрни, ҳаво ҳарорати 0 даража, намлик 84 фоизни ташкил этади.
"Қамчиқ" довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришлари тавсия қилинади.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/v27FEAl4YM8" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
А.Мусаев, ЎзА