Муносабат

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ушбу видеоселектор йиғилиши олий таълим тизимида улкан ўзгариш ва янгиланишларга тубдан бурилиш ясайди. Чунки, олий таълим муассасалари 2 ва 3-курс талабаларининг камида 30-40 фоизини ишга жойлаштириш, битирувчи курслар талабаларининг келгусидаги иш жойини белгилаб олиш ва уларни ҳақ тўланадиган 3-4 ойлик стажировкага юбориш ҳамда талабалар тадбиркорлик билан шуғулланишида солиқ имтиёзларини бериш каби муҳим топшириқлар ёшларнинг Ватанга ва эртанги кунига бўлган ишончини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги кунда республикада мавжуд олий таълим муассасаларида жами 820 минг нафар талаба, шундан 510 минг нафари кундузги шаклда ўқийди. Талабаларнинг 100 минг нафарга яқинида ишлаш ва қўшимча даромад топишга эҳтиёжи борлигини, улар орасида 7,5 минг чин етим ёки ногиронлиги бўлган ҳамда 4,5 минг нафар турли «дафтарлар»га киритилганлини инобатга олсак, бу мамлакат истиқболи учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Мазкур йиғилишда кўтарилган ҳар бир масала юзасидан функционал мақсад ва вазифалар белгилаб берилди. «Олийгоҳ катта оила. Бу оилани раҳбари – ректор» эканлиги таъкидланиб, Бош вазир раҳбарлигида республика комиссияси тузилиши, ушбу комиссияда «Бош вазир – вилоят ҳокимлари ҳамда ректорлар»дан иборат бўлган янги тизим шакллантириш вазифаси қўйилди.

Ушбу видеоселектор йиғилишида нафақат давлат бошқаруви органлари, балки нодавлат нотижорат ташкилотлари олдида ҳам бажариши лозим бўлган вазифалар бор эканлигини кўрсатиб ўтилди. Сабаби,  2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси еттита устувор йўналишидаги 100 та мақсадни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат органларининг самарали ва таъсирчан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш жоиз. Зеро, асосий мақсад Ўзбекистон миллий манфаатларини мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш орқали инсон қадр-қимматини юксалтириш ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, видеоселектор йиғилишида олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлашдаги вазифалар доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ҳам бир қанча вазифа ва имкониятларни яратишга олиб келадиган долзарб йўналишлар бор. Буларга:

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан «Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалаларини ҳал этишда олий таълим муассасаларининг роли ва аҳамияти»ни ошириш бўйича танловларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Мазкур танловни ўтказишда чекка маҳаллалардаги талаба-ёшларни ННТларга жалб этиш, уларнинг салоҳиятини ҳудудларга татбиқ этиш механизмларини ишлаб чиқиш лозим. Бунинг учун, «ННТ – ўзини ўзи бошқариш органи – маҳаллада таҳсил олувчи талаба-ёшлар» тизими ижтимоий шериклик муносабатларини йўлга қўйиш жоиз.

Иккинчидан, вилоят марказлари, туман марказлари ҳамда маҳалла балансида турган бўш хона ва иншоотларни талабаларга бепул ажратишга кўмаклашиш, маҳаллада яшаб, таҳсил олувчи иқтидорли талабаларнинг бўш вақтларидан фойдаланиб, тўгараклар, тайёрлов курслари ҳамда ижтимоий инновацияларни жорий этиш мумкин. Бу билан ННТга, мотивация ва ҳаракатланиш жараёни ривожланади.

Учинчидан, нодавалат нотижорат ташкилотлари талабаларни иш ўрни билан таъминлаш ва жойлаштириш орқали ўзининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамласа бўлади. Яъни, ННТ турли кўринишдаги лойиҳаларни бажаришда талабаларни вақтинчалик лойиҳа аъзоси сифатида шартнома асосида ишга олиши, лойиҳаларни самарали ижросини таъминлашида талаба- ёшларнинг интеллектуал салоҳиятидан фойдаланиш мумкин.

Тўртинчидан, йиғилишда олий ўқув юртларидаги илмий лойиҳа гуруҳлари таркибининг камида 40 фоизини талабалар ҳисобидан шакллантириш вазифаси белгиланди. Ушбу вазифа доирасида ННТ олий таълим муассасаларининг талабалари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуни ҳамда “Давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги низом доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинадиган лойиҳалар ва турли кўринишдаги ижтимоий буюртмаларни жалб этишда самарали ҳамкорликни амалга ошириши мумкин.

Бешинчидан, видеоселектор йиғилишида ҳар бир вилоят бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи курс талабаларининг камида 30-40 фоизини ишга жойлаш чораларини кўриш вазифаси белгиланди. Ушбу вазифа доирасида ННТ устав фаолияти доирасида битрувчиларни бўш ўринларга ишга жалб этиш (асосий ўриндошлик ёки жамоатчилик) орқали замонавий фикрлайдиган салоҳиятли кадрлар билан тўлдириши мумкин.

Усмонжон БЎТАЕВ,
«Истиқбол» тадқиқот маркази ННТ раҳбари.
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар бандлигини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари олдида турган вазифалар ва имкониятлар