Туркия Республикасида жорий йил 6-22 март кунлари спортнинг велоспорт тури бўйича “Grand Prix Mediterranien” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳсларида иштирок этган сирдарёлик спортчи Янина Кускова 76 нафар спортчи орасида марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Ушбу ғалаба спортчимизга Халқаро велоспортчилар иттифоқидаги (УCИ) рейтинг учун 40 очко тақдим қилади.
Спортчиларимизнинг юқори натижаси бу билан якунланмади. Кучли бешликдан жой олган Янинанинг синглиси Aнна Кускова рейтинг учун яна 5 очко жамғариб қўйди. Шу тариқа, терма жамоамизнинг УCИ рейтингидаги очколари 70 тага етди. Ўзбекистон терма жамоасининг Туркиядаги йиғини 22 мартга қадар давом этади. Бундай юқори тайёргарликдан сўнг жамоамизни Тожикистонда ўтадиган шосседаги Осиё чемпионати кутиб турибди.
Шуҳрат Суяров, ЎзА