Футзал бўйича олий лига жамоалари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси “RIVOJ YULDUZ” чемпионати якунланди.

Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туманлардан 22 та жамоа иштирок этди. Мусобақа якунида “Идеал газ” жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон чемпиони бўлди. Иккинчи ўринни Қорақалпоқ давлат университети, учинчи ўринни Нукус давлат педагогика институти жамоалари эгаллади.

Чемпионатда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, божхона бошқармаси, “Устюрт газ”, шунингдек, “Олтинкўл” ва “Бўзатов” жамоалари ҳам муносиб иштирок этди.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан медаль, пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.

Рақиблар дарвозасига  64 та гол урган “Идеал газ” жамоаси ҳужумчиси Дамир Низанов чемпионат тўпурари бўлди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзал бўйича Қорақалпоғистон чемпиони аниқланди