Меҳнатсевар, фидойи аёллар, мунис онахонлар, изланувчан ва оқила қизлар ижодкорлар асарларининг доимий мавзуси бўлган. Қалам аҳлининг асарлари йўқки, уларда мўътабар онахонлар, ардоқли аёл ва қизлар тараннум этилмаган бўлса...

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Аёлга эҳтиром” республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ва мушоира кечаси бўлиб ўтди.

Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 26 февраль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган “Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат органларининг масъулиятини ошириш тўғрисида”ги тегишли баёнида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан аёл, мўътабар она сиймоси юксак даражада эътироф этилган асарлар муаллифларини тақдирлаш мақсадида ташкил этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид ва бошқалар мамлакатимизда ижод аҳлига кўрсатилаётган юксак эътибор миллий адабиётимиз соҳасида қалам тебратаётган опа-сингилларимиз меҳнатини ардоқлаш, уларни рағбатлантиришдек ибратли ишларда ҳам яққол ўз ифодасини топаётганини таъкидлади. Зеро, мамлакатимизда аёлларга эҳтиром кўрсатиш масаласи ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган “Аёлга эҳтиром” республика танловига ижодий ишлари кўриб чиқилиб, ғолиблар аниқланди.

[gallery-6059]

Ҳайъат аъзолари танловга келиб тушган жами 68 нафар муаллифнинг 124 та асарини кўриб чиқди. Ҳаётимиз қувончи, оилаларимиз кўрки бўлган мўътабар она сиймоси юксак даражада тараннум этилган, бугун жамиятимизда амалга оширилаётган янгиланишлар ва бунёдкорлик ишларида фидойилик кўрсатиб, салмоқли натижаларга эришаётган хотин-қизларга бағишланган шеърий, насрий ҳамда бадиий-публицистик асарлар ҳайъат аъзолари томонидан сараланиб, холисона баҳоланди.

“Аёлга эҳтиром” танлови ғолибларига Ёзувчилар уюшмасининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди. Танлов ғолиблари тантанали тарзда эълон қилинди.

Биринчи ўринга Маҳмуд Тоир – “Мен офтобга алишмаган аёллар” шеърий тўплами учун сазовор бўлди. Иккинчи ўринга Гавҳар Ибодуллаева “Аёл – мўъжиза ёхуд Ватаннинг бошланиши” номли китоби учун ҳамда Гулжаҳон Мардонова – “Қуёшим-энам” китоби учун сазовор бўлди.

Учинчи ўрин “Қуёшингни асра, осмон” ҳужжатли эссеси учун Зарифа Эралиевага, “Қайнона” ҳикоялар тўплами учун Муҳаббат Йўлдошевага, “Улуғлар ичида улуғсан аёл” шеърий туркуми учун Ривож Ўтарбоевга берилди.

Рағбатлантирувчи мукофотларга Юлдуз Ўрмонова “Мактублар” шеърий туркуми учун, Гўзал Охунова матбуотда эълон қилинган насрий ва публицистик асарлари учун, Мўътабар Бойматова “Нодираи даврон” шеърий драмаси учун муносиб топилди. Тадбирда бир гуруҳ ижодкор опа-сингилларимизга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзолик гувоҳномалари тантанали тарзда топширилди.

Н.Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Аёлга эҳтиром” танлови ғолиблари аниқланди