АҚШ президенти Европа етакчилари билан суҳбатлашади
Оқ уй матбуот хизмати хабар беришича, АҚШ президенти Жо Байден бугун Франция, Германия ва Буюк Британия етакчилари билан видеоконференция орқали боғланади. Мулоқот Украинадаги вазият муҳокамасига бағишланади.
– Байден Франция етакчиси Эммануэль Макрон, Германия канцлери Олаф Шолц ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан видеоконференция орқали суҳбатлашади. Учрашувда Россия ва Украинага оид сўнгги воқеалар кўриб чиқилади, тегишли фикрлар билдирилади, – дейилади хабарда.
Суҳбат Ўзбекистон вақти билан соат 20:30 (Вашингтон вақти билан соат 10:30)да бошланади.