ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда «Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг республика финал босқичидан ўрин олган гандбол бўйича қизлар ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтди.
Кескин ва муросасиз баҳслар остида кечган мусобақада Тошкент шаҳри ўрта-махсус таълим тизими ўқувчи-қизлари чемпионликни тантана қилди. Улар самарқандлик тенгдошларига қарши беллашувда дурангга рози бўлишган бўлсада, қолган иккита баҳсни ғалаба билан якунлади.
[gallery-6044]
Иккинчи ўрин кўҳна шаҳар вакилларига насиб этди. Самарқанд терма жамоаси қизлари Андижон вилояти терма жамоасини мағлуб этиб, навоийлик ва пойтахтлик тенгдошлари билан кечган баҳсларда муроса йўлини танлади.
Андижон вилояти терма жамоаси қизлари ушбу мусобақада 1 бор ғалаба қозониб, 2 марта имкониятни бой берган ҳолда 3-ўриндан жой олди.
Навоий вилояти терма жамоаси қизларига эса ушбу финал босқичида ғалаба қозониш насиб этмади ва 4-ўрин билан ортга қайтадиган бўлди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА