Баҳор фасллар - келинчаги. Унинг яшилликка бурканиб, турли-туман жилоланишию, кўнгилга хушкайфият бағишлайдиган қийғос очилган гуллари ифори кимга ёқмайди дейсиз?!

Айниқса, 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз умумхалқ байрамлари шу фаслда нишонланланишида ҳам ўзига хос маъно бор. Чунки дилбар аёлларимиз баҳор мисоли кўнгилларга янада қувонч улашади.

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан турли жабҳада меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан суҳбатда бўлдик.

Гулшода АЗИМОВА, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бўлим бошлиғи.

- Баҳор фаслининг кириб келиши билан кўнгиллар қувнаб, бутун борлиқ уйғонади. Далаларда иш бошланиб, ризқ-рўз олишга тараддуд кўрилиши, баҳор элчиси-қалдирғочлар учиб келишию, дошқозонларда сумалаклар қайнатилиши ҳар бир қалбга ўзгача жозиба ва илиқлик бахш этади.

Айни чоғда мен Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирида иштирок этдим. Шу боис, кўнглимдан ўтаётган тилак ва қувончимни сизлар билан бўлишгим келди.

Ўзбекистонда хотин-қизлар қард-қиммати юксак улуғланаётганига бугунги тадбир ҳам жонли бир мисолдир. Бири биридан дилбар, гўзал аёлларимиз нигоҳидан қувончни, фахр-ифтихордан ҳаяжонларини уқдим.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз хотин-қизларини байрам билан қутлар экан, "Сизларнинг ҳар бирингиз ўз ғайрат-шижоатингиз, тафаккур ва тажрибангиз билан, Янги Ўзбекистонимиз равнақи ва она халқимиз фаровонлиги учун беқиёс хизмат қилмоқдасиз" дея таъкидлади.

Албатта, бундай катта ишончнинг боиси эса юртимиз аёлларининг Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан юксак даражада эъзозланаётганидандир.

Ўзбекистон хотин-қизлари ҳам бундай эътиборга ҳаётда фаоллиги билан жавоб қайтармоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1 мартдаги "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди. Ушбу фармон билан Оила, хотин-қизлар ва кекса авлод вакиллари билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш каби бир қатор эзгу мақсадлар мужассам.

Албатта, фармон ижроси ва унда белгиланган вазифалар хотин-қизларимизнинг шижоатини янада оширишга хизмат қилади.

Ушбу байрам билан азиз ва дилбар аёлларимизни, мунис оналар, опа-сингилларимизни, ўзимнинг онажонимни чин юракдан қутлайман. Уларга соғлик ва хотиржамлик тилайман. Илоҳим, она заминимизга кўз тегмасин!

Альбина ШУБЛАДЗЕ, Тошкентдаги "Чинобод плаза" санаторийси жисмоний машғулотлар терапияси инструктори.

– Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасида эканлиги билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Бундай имкониятлар хотин-қизларимизнинг жамиятда фаол иштирок этишга кенг йўл очмоқда. Бу нафақат аёлларнинг ҳаётдаги ўрни, балки уларнинг соғлом ҳаёт турмушидаги катта ўзгаришларида ҳам намоён бўлмоқда.

Бу хотин-қизларнинг мунтазам спорт билан шуғулланаётгани ва мамлакатимиз ҳаётида соғлом бўлиши муҳим эканини улар яхши ҳис этмоқда. Кейинги пайтда аёлларимиз спорт билан доимий шуғулланишга одатлангани мени қувонтиряпти. Қолаверса, улар соғлигини тиклаш мақсадида дам олиш ёки санаторийларда хордиқ чиқармоқда.

Шу фурсатдан фойдаланиб, мен аёлларимизни байрам билан қутлайман. Уларга гўзал ва осуда хаёт тилаб, бугунги ислоҳотларда ўз ҳиссасини қўшишга тилакдошман.

Наргиза ЖУМАБОЕВА, педагог, Хоразм вилояти.

– Ўттиз йилдан ортиқ педагоглик тажрибасига эгаман. Кўп йиллар Урганч шаҳридаги 28-мактабда рус тили ва адабиёти фанидан дарс берганман. Айни пайтда нафақадаман. Аммо бутун қалбим таълим билан боғланган. Давлатимиз томонидан таълимга берилаётган эътибор ва ислоҳотларни диққат билан кузатаман.

Яна бир жиҳат борки, юртимиз мактабларида хотин-қизлар ўрни ниҳоятда катта. Улар жамиятнинг фаол иштирокчиси сифатида бугунги таълим соҳасидаги ўзгаришларга "лаббай" деб жавоб бермоқда.

Ёшларга, ўқувчиларга пухта билим беришдек катта масъулиятни олган.

Баҳор фаслининг илк кунларида мамлакатимиз хотин-қизларига давлатимиз томонидан катта эҳтиром кўрсатилмоқда. Кеча бир гуруҳ хотин-қизларни ҳукуматимиз эҳтиром кўрсатиб, юксак унвонлар билан тақдирлади.

Бундай эътибор эса гўзал аёлларимизга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эъзозу эҳтиромдан далолатдир.

Азиз юртимиз аёлларини шундай қутлуғ кун билан муборакбод этаман.

ЎзА мухбири Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БАҲОР ВА АЁЛ: Ранг-баранг гуллар каби улар кўнгилларга бирдек қувонч улашади