8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

Аёл мураббий. Оддийгина бу сўзлар замирида улкан маъно мужассам. Зеро, ҳар қайси инсон ўқитувчининг қўлида савод чиқаради, таълим-тарбия олади. Бугун ҳар биримиз жамиятда ўз ўрнимизни топганлигимиз, обрў-эътиборга сазовор бўлаётганимиз, касб-коримиз билан юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилаётганлигимиз учун улардан миннатдормиз.

Юртимизда таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар сабаб ўқитувчи ва мураббийлик касби том маънода қадр ва эъзоз топди. Тизимда меҳнат қилиб келаётган юртдошларимизнинг фаолиятига катта эътибор қаратилди ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Зеро, уларнинг келажагимиз ворисларига бераётган таълим-тарбияси юрт тақдирини белгилаб беради.

Бугунги кунда Навоий вилояти Хатирчи туманидаги “Тамабаҳрин” маҳалласи анча машҳур. Бу ерни кўпчилик “Абитуриентлар маҳалласи” деб ҳам атайди. Маҳаллада 22-умумтаълим мактаби жойлашган. Мактабда эса ўз касбининг фидойилари, билимдонлари фаолият олиб боради. Маълумотларга кўра, ҳар йили бу ерда турли ҳудудлардан келган 3-4 минг абитуриент олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўради.

Шоҳида Йўлдошева ҳам ўз касбини севувчи устозлардан. Бугун у таълим берган ўқувчилар юртимизнинг турли ҳудудларида меҳнат қилиб, юрт равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Ш.Йўлдошева зиёлилар оиласида таваллуд топган. Отаси Саъдулла Бекназаров 40 йил давомида биология ва химия фанларидан, онаси Раҳима Бекназарова эса 35 йил бошланғич синфларга сабоқ берди. Ўқитувчилар оиласида тарбия топгани боис Шоҳида ҳам ўз келажагини шу соҳа билан боғлади. Мана 30 йилдан зиёдроқ вақт ўтибдики, 22-умумтаълим мактабида ўқувчиларга биология фанидан дарс бериб келади.

– Ота-онам ўқитувчи бўлганлиги боис уйимизда ҳар куни болаларга дарс ўтиш усуллари ҳақида суҳбатлар бўларди, – дейди Ш.Йўлдошева. – Шундан бўлса керак биз, фарзандлар ҳам дарс тайёрлаш жараёнида ўқитувчилик касбига қизиқишимиз кундан-кун кучайиб борарди. Шунинг учун бошланғич синфларда ўқиб юрган кезларимдаёқ ўқитувчилик касбини танлаб бўлгандим, десам адашмайман. Ота-онамни биринчи устозларим, деб биламан. Шунингдек, Саломат опа Усмонова ҳам 1-синфдан бошлаб хат-саводимни чиқазган, қўлимга қалам тутиб, ёзиш ва ўқишни ўргатган биринчи устозим саналади.

“Тамабаҳрин” маҳалласи “Сўфи” қишлоғида туғилган қаҳрамонимиз 1990-1999 йилларда Самарқанд Давлат университетининг биология факультетида сиртдан таҳсил олди. 1994 йилда отаси С.Бекназаров ташаббуси билан ташкил этилган “Биологлар” синфида ўқувчиларга қўшимча дарслар ўта бошлади.

[gallery-6037]

– “Биологлар” синфи дастлаб 15 нафар ўқувчи билан ташкил этилган, кейинчалик уларнинг сони 30 нафарга етказилган, – дея хотирлайди Шоҳида опа. – Ўқувчиларга отам кимё фанидан, мен эса биология фанидан қўшимча дарс ўтардик. Дастлабки йили 15 нафар ўқувчидан 8 нафари республикамизнинг турли олий ўқув юртларига ўқишга кирган эди.

Қилинган меҳнат ҳеч қачон самара бермасдан қолмайди. 2013 йилда Ш.Йўлдошева “Шуҳрат медали”га, 2021 йилда эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвони ва “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонига сазовор бўлди.

Бугунги кунда Ш.Йўлдошева кўп йиллик тажрибага эга илғор педагог сифатида замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ёш авлодни баркамол вояга етказиш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Унинг “Биологияни ўқитишда дидактик ўйинлардан фойдаланиш”, “Биология дарсларида муаммоли вазиятлардан фойдаланиш ижодий муҳитини яратиш”, “Табиий фанларга ихтисослаштирилган синфларда дарс ўтиш методлари” номли услубий қўлланмалари таълим жараёнига татбиқ этилган.

Шунингдек, янги авлод дарсликларини тажриба-синовдан ўтказиш бўйича вилоят методика марказининг эксперт гуруҳи аъзоси сифатида “Ботаника”, “Зоология”, “Биология” дарсликларини такомиллаштиришда ўзининг амалий таклифлари билан фаол иштирок этиб, дарс жараёнида ўзи яратган 150 дан ортиқ кўргазмали қуроллардан маҳорат билан фойдаланиши натижасида ўқувчиларида ўзлаштириш самарадорлигининг ўсишига эришмоқда.

Ш.Йўлдошева ўқувчилар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактабда “Атрофимиздаги олам”, “Инсон ва табиат”, “Ёш биологлар” каби тўгаракларда ноанаънавий методлардан фойдаланиб ўқувчиларни олий ўқув юртларига тайёрлаб келмоқда. Айни пайтда опа сабоқ берган 200 нафарга яқин шогирди республикамизнинг турли олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда.

– Шогирдларим билан фахрланаман, уларнинг эришаётган ютуқларини эшитиб, шу касбни танлаганимга шукроналар айтаман, – дейди Ш.Йўлдошева. – Бир вақтлар ўзим шогирд эдим, бугун эса мен ҳам устозман. Айни пайтда қатор шогирдларим билан битта таълим даргоҳида ҳамкасб бўлиб ишлаяпман. Уларнинг “Устоз”, дея мурожаат қилишлари менга куч бағишлайди. Чарчоқларимни унуттиради.

Бугун қаҳрамонимиз турмуш ўртоғи Алишер Қоржобов билан икки нафар фарзандни тарбияламоқда. Қизи Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган бўлса, ўғли Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг 3-босқичида таҳсил олмоқда.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/qjS_hqH8Deg" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълимга бахшида умр (+видео)