Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзагросуғурта” АЖ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Қобилов иштирокида ўтказилган брифингда мурожаатлар таҳлили юзасидан маълумот берилди.
Трансформация доирасида ўтказилган ребрендинг натижасида “Ўзагросуғурта” компанияси бугунги кунда “Uzinsurance” товар ва хизмат кўрсатиш белгиси остида фаолият олиб бормоқда.
Яна бир муҳим жиҳат, 2021 йил давомида “Uzinsurance” компанияси оммавий қабулларга ҳам катта эътибор қаратди. Жойларда ташкил этилган учрашувларда суғурта билан боғлиқ муаммолар, умуман одамлар ҳаётини енгил қилишга, уларнинг ҳаётдан розилигини таъминлашга қаратилган мурожаатлар ечими диққат марказда бўлди.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/J_gZSzaf63w" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Умуман, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг 2021 йилдаги энг йирик суғурта товонларини вилоятлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, Тошкент шаҳрига 5,2 миллиард сўм, Бухоро вилоятига қарийиб 4,8 миллиард сўм, Тошкент вилоятига 4,5 миллиард сўм, Қоракалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятида мижозларнинг мурожаати бўйича 3 миллиард сўмдан суғурта қопламалари амалга оширилган.
Айтиш керакки, “Uzinsurance” компанияси томонидан суғурта даъволарини кўриб чиқиш ва ушбу мурожаатлар юзасидан тўловларни амалга ошириш ишлари 2022 йилда ҳам жадал олиб борилмоқда.
Жорий йилниинг 1 март ҳолатига кўра, аниқланган суғурта ҳодисалари сони жами 1050 тани ташкил этди. Шундан 602 та ҳолат бўйича 2,8 миллиард сўмдан ортиқ зарарлар қоплаб берилди. Бугунги кунда суғурта ҳодисаси сифатида тан олинган 448 та ҳолат юзасидан товонлар тўлаш жараёнлари давом этмоқда. Мурожаатлар орасида суғурта билан боғлиқ аҳолини ўйлантираётган муаммоли масалалар ҳам мавжуд.
Мисол учун, 2022 йил 9 февраль куни фуқаро Хайрулло Қўлдошев шикоят хати йўллади. Фуқаро мурожаатида 2022 йил 19 январь куни “Ўзагросуғурта” Асака тумани суғурта марказида “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш полиси онлайн расмийлаштирилгани, 2022 йил 7 февралда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” мунтазам йўл патрул хизмати масканида йўл патрул хизмати инспектори томонидан Е-полис расмийлаштирилгани текширилганда тегишли маълумот мавжуд эмаслиги ва унга нисбатан асоссиз жарима қўлланилгани ҳақида баён этилган.
Худди шу мазмундаги мурожаатлар сони 2022 йил ўзида, яъни 1 март ҳолатига 437 тани ташкил этади. Дарҳақиқат, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига бириктирилган планшетдаги маълумотлар доимий (онлайн) янгиланмаганлиги туфайли, бугунги кунда Е-полислар расмийлаштирилганлигини тасдиқлашда айрим ноаниқликлар юзага келмоқда. Бу ўз навбатида, айрим ҳайдовчиларга нисбатан асоссиз жарима солинишига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, мижозларнинг суғурта компаниясига нисбатан жиддий ва ҳақли эътирозларини келтириб чиқармоқда.
“Uzinsurance” компанияси томонидан мазкур масала юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга хабар берилган. Ушбу муаммога жиддий эътибор қаратилади ва тез кунда электрон полис расмийлаштирилганлигини текшириш жараёни билан боғлиқ ноаниқликларга барҳам берилади. Шунингдек, асоссиз жаримага тортилган ҳайдовчиларга нисбатан адолатли ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилади.
Шаҳноза Маматуропова, ЎзА