Фуқаро Ж. Раимжоновнинг ЎзАга йўллаган мурожаатномаси жойига бориб ўрганилди.

Мурожаатномада Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳудудида «Ёшлар маркази» биноси қурилиб фойдаланишга топширилди. Лекин ушбу марказга борувчи пиёдалар йўлакчаси қурилмаганлиги боис пиёдалар қатнови учун хавф туғдираётганлиги баён этилган.

ЎзА мухбирлари томонидан фуқаро Ж. Раимжоновнинг ЎзА га йўллаган мурожаатномаси жойига бориб ўрганилганда Гулистон тумани Зарбдор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган «Ёшлар маркази» биносига олиб борувчи пиёдалар йўлакчаси Сирдарё автомобиль йўллари бош бошқармаси таркибидаги Гулистон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг ишчи ходимлари томонидан қурилаётган жараёни устидан чиқдик. Маҳаллий аҳамиятга эга 4К-652 автомобиль йўлининг 3-4 километри оралиғининг чекка қисми 430 метр масофасида лойиҳа асосида «Ёшлар маркази» га олиб борадиган пиёдалар йўлакчасини қуриш давом этмоқда.

–Йўлакча қурилишига барча керакли ашёлар келтирилиб, зарур техника воситалари билан таъминланган 20 нафар йўлсоз ишчилар йўлакча қурилишида астойдил меҳнат қилмоқда. Йўлакча бетон қопламалар билан қоплангач, йўлакча четларига лойиҳа асосида замонавий чироқлар ўрнатиш кўзда тутилган, – деди биз билан суҳбатда Гулистон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бош муҳандиси Улуғбек Маманазаров.

– Мен ёшлар марказида ташкил этилган компьютер тўгарагига қатнайман, – дейди Гулистон шаҳар 2-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Муҳаммаджон Сафаров. – Бир ойлар олдин ёшлар марказига қатнаш учун пиёдалар йўлакчаси йўқ эди, ҳозирги кунда йўлсозлар томонидан жуда қисқа фурсатларда пиёдалар йўлакчаси барпо этилди. Биз ўқувчилар бундан жуда хам хурсандмиз.

Ҳозирги кунда Гулистон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари сўнги бетон қоплама қуйиш ишларини бажармоқда. Қурилиш ишлари февраль ойининг охирига тугалланиши режалаштирилган. Ёшлар марказининг расман очилиши март ойининг дастлабки кунларига белгиланган бўлиб, ҳозирда бинонинг ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилмоқда.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир мурожаат изидан: ёшлар марказига элтувчи пиёдалар йўлакчаси қурилмоқда