Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят ИИБ билан ҳамкорликда жорий йилнинг февраль ойида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир доирасида Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи А.О. бошчилигидаги 8 нафар маҳаллий фуқаро ижтимоий тармоқларда виртуал халқа тузиб, “Ҳизб ут-Таҳрир” террористик ташкилоти ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам равишда тарқатиб, муҳокама қилиб келганликлари аниқланди. 

Шунингдек, мазкур гуруҳ етакчиси А.О. интернет тармоғи орқали “Ҳизб ут-Таҳрир” террорчилик ташкилоти ғоявий раҳномаларидан бири 1980 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси М.Х. (лақаби Маҳмуд Абдулмўмин) билан алоқа боғлаб, унинг кўрсатмалари асосида фаолият олиб бораётганлиги аниқланди. 

Ўтказилган тадбир давомида, “виртуал халқа” аъзоларининг ноқонуний фаолиятини фош этувчи ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилди ва халқа аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 159-моддаси 1-қисми, 244 (прим-1) моддаси 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда “Ҳизб ут-Таҳрир” террорчилик ташкилоти тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди