Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Тўрткўл туманларида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулнинг мақсади, фермерлар ҳамда томорқачиларни аграр соҳадаги билимини янада такомиллаштириш, янги фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантиришига ёрдам бериш, замонавий инновацион билим даражасини ошириш, фермер хўжаликларида юз бераётган муаммоларини бартараф этишдан иборат.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида ерларнинг шўрини ювиш ва экин майдонларини лазер ускунаси ёрдамида текислаш ишлари доимий бажарилади. Ушбу учрашувда ҳам бу борадаги муаммолар ва  инновацион усуллар ҳақида ўзаро маслаҳатлашиб олинди.

Таъкидландики, экин майдонлари лазер ускунаси ёрдамида текисланса, шўр ювиш ва вегетация даврида сувни 25-30 фоизгача тежаш имкони бўлади.

Сайёр учрашувда кўп тармоқли фермер хўжаликларга Кенгаш ҳузуридаги жамғарма орқали  7 фоизлик имтиёзли  кредитлар бериш тартиби эса олиб ўтилди. Бундай кредитга талабгорларга керакли ҳужжатлар тўплаб келиш тушунтирилди.

 Учрашувда 1 гектар хўраки узум етиштириш учун ўртача 100 миллион сўм сарфланса, тўрт йилдан кейин йилига 250 миллион сўм соф фойда олиш мумкинлиги, унинг данагидан олинадиган бир килограмм ёғнинг жаҳон бозоридаги нархи – 10-15 доллар бўлиб, Ўзбекистонда бир йилда 1,5 минг тонна ёғ ишлаб чиқариш имконияти қайд этилди.

 Шу боис водий вилоятлари тажрибасини Қорақалпоғистон Республикасига ҳам татбиқ этиш аҳоли даромадларини ошишига ва бозорларимизда тўкинликни таъминлашга хизмат қилади. 1 гектар ғалладан 20 миллион сўмлик маҳсулот олинса, узумни шпалер усулида етиштирганда 25 минг долларлик экспорт қилиш мумкин.

Сайёр қабулда фермерлик ва томорқачилик ривожи борасидаги яна кўплаб масалаларда суҳбатлар, савол-жавоблар бўлиб ўтди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
А.Хаитов Беруний ва Тўрткўл туманларида сайёр қабул ўтказди