Россия қурилиш тармоғига 1,5 млн нафардан 2 млн нафаргача  ҳорижий меҳнат муҳожирлари  керак бўлади. Бу ҳақда Қурувчилар миллий бирлашмаси (НОСТРОЙ) президенти Антон Глушков матбуот анжуманида маълум қилди.

Ишчи кучининг етишмаслиги ўз навбатида, иморат солувчиларни қурилишни модернизация қилишни,  меҳнат унумдорлигини оширадиган  замонавий технологияларни  жорий этишга мажбур қилди, деди НОСТРОЙ бирлашмаси  президенти. Унинг сўзларига кўра,  олдин ишчи кучи бўлгани сабабли  технологиялардан  у қадар қўлланилмаган эди. Илгари икки-уч нафар муҳожирлар меҳнат қилган бўлса, ҳозирда машина ва механизмларни қўллаш фойдалироқ бўлмоқда, деб тушунтирди Антон Глушков. Ҳисоб-китобларга кўра,  ҳозирги кунда қурилиш соҳасида қарийб 7 млн  нафар киши ишга жалб қилинган. 

Антон Глушковнинг сўзларига кўра, илгари Россия  қурилиш майдонларида  меҳнат қилган муҳожирларнинг бир қисми Яқин Шарқ, жумладан БАА  да қурилаётган объектларда ишлашмоқда, чунки у ерда иш ҳақи Россияникидан анча юқори. НОСТРОЙ бирлашмасининг берган маълумотларига кўра, 2021 йилда Россияда қурувчининг ўртача иш ҳақи 10,4% га ошган. Шунга қарамай, саккизта федерал округдан олтитасидаги қурилиш объектларида қурувчиларнинг иш ҳақи ўртача бозор нархидан  пастлигича қолмоқда. Пандемия даврида  қурилиш тармоғиа  жиддий ишчи кучи  етмаслигига дуч келди. Қурилиш объектларида  меҳнат қилаётган ишчиларнинг  аксарият қисмини  Ўрта Осиёлик муҳожирлар ташкил қиларди. Бироқ коронавирус билан боғлиқ чекловлар сабабли кўпчилик мамлакатни тарк этишига тўғри келди ва қайтиб кела олмади. 

Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида ўтган йили Жазони ижро этиш бўйича Федерал хизмат  қурилишга маҳбусларни жалб қилишни таклиф этган эди. Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин бу фикрни қўллаб-қувватлади. Ушбу амалиёт СССР да қўлланилган, деди у. 

Ташқи ишлар вазирлигининг қайд этишича, Қирғизистоннинг Россиядаги  элчихонаси ходимлари тиббиёт муассасалари фаолиятини мониторинг қилиш,  тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини амалга ошириб, Россия расмийлари билан муҳожирлар  дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш масалаларини муҳокама қилишмоқда. 

Қирғизистон муҳожирларга нисбатан янги қоидаларни  жорий этгани учун Россияга нота юборди

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси  миграция қонунчилигини кучайтиргани учун ушбу мамлакат ташқи ишлар вазирлигига  нота юборди.2021 йил 29 декабрдан бошлаб Россияда  янги миграция қоидалари кучга кирди – энди чет эл фуқаролари, жумладан мамлакатга ишлаш учун келган   тожикистонлик ва қирғизистонликлар 30 кун ичида  тиббий кўрикдан ўтиши, бармоқ изини қайд этиши ва суратга тушишлари шарт.

Бироқ, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигида  қайд этишларича, 2022 йил бошидан буён мамлакат фуқаролари ушбу тартиблардан ўтиш жараёнида  қийинчиликларга дуч келишмоқда,  Москвадаги миграция марказларида эса, доимий навбат кутувчилар сони кўпайган. Шу сабабли Россиядаги Қирғизистон элчихонаси мамлакат ташқи ишлар вазирлигидан Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакат фуқароларининг мазкур тартиб-қоидалардан ўтиши учун  алоҳида йўлак очишини сўради. Россияда   чет эл фуқароларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши 2021 йил декабрь ойи охирида жорий қилинган эди. 

Шунингдек, Россияга ишлашга ёки узоқ муддат қолишга келган  чет эл фуқаролари 30 кун ичида  нарколог, психиатр ва инфекционистлар кўригидан ҳам ўтиши ҳам керак. 

Бундан ташқари, Россияда истиқомат қиладиган  чет элликларнинг оила аъзолари  уч ойда бир маротаба рентген текширувидан ўтиши, мохов, сил, сифилис ва ОИВ инфекциясини текширтириши керак. Бу  қоидаларга амал қилинмаган тақдирда,  ҳориж фуқаросининг  мамлакатда вақтинчалик бўлиш муддати қисқартирилиши мумкин. Шунингдек, муҳожирлар  тиббий кўрикдан ўтмаса, уларнинг ишлаш рухсатномалари бекор қилиниши, талабаларнинг Россияда таълим олиши тақиқланиши мумкин.

И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия қурилиш лойиҳалари учун 2 млн. нафар муҳожир керак. Нега улар Россиядан кетишмоқда?