Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорининг 2-иловасида Алишер Навоий асарларининг изоҳли луғатини беш жилдда тайёрлаш ва нашр этиш вазифаси белгиланган эди.

Ушбу вазифани амалга ошириш мақсадида Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими Бердак Юсуф томонидан тузилган “Навоий тили луғати”нинг 2-жилдини нашрдан чиқарди. Жорий йилнинг 22 февраль куни фонд Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи билан биргаликда мазкур нашр тақдимотини ўтказди. 

Беш томлик луғатнинг иккинчи жилдида тўрт мингга яқин бош сўзнинг изоҳи ва мисоллари ўз аксини топган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур луғат олдинги нашрлардан ўзининг кенг қамрови, Навоий тилининг барча маъно товланишларини қамраб олгани билан фарқ қилади. 

– Бердак Юсуфнинг мазкур луғати янги давр навоийшунослигининг катта ютуқларидан ҳисобланади, – дейди филология фанлари номзоди, адабиётшунос Зуҳриддин Исомиддинов. – Ушбу луғат Навоий муҳиблари учун мутафаккир бобомизнинг бебаҳо илмий-ижодий меросини янада чуқурроқ ўрганишда яқиндан ёрдам беради. 

Тақдимотда пойтахтнинг етакчи илмий марказлари ходимлари, ёш тадқиқотчилар, ижодкорлар қатнашиб, навоийшуносларнинг галдаги вазифалари ҳақида ҳам атрофлича фикр алмашишди. 

ЎзА 
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навоий тили луғати”нинг иккинчи жилди нашр этилди