ОНЛАЙН

Юртимизда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга енгиллик ва қулайликлар бериш борасида муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Эндиликда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда дебиторлик ва кредиторлик қарз муддатларини ўтказиб юборганлик, шунингдек, шартнома интизомини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш кўзда тутилмоқда.

Мазкур тартибларни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасидан дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳамда корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш учун белгиланган маъмурий жавобгарлик масаласини чиқариб ташлаш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар бузилиши оқибатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1761-моддасидан шартнома интизомини бузганлик учун маъмурий таъсир чораси ҳам чиқариб ташланмоқда.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг битта ҳаракати учун икки марта жавобгарликка, яъни ҳам фуқаролик-ҳуқуқий, ҳам маъмурий жавобгарликка тортилишининг олди олинади.

Муҳокамаларда сўз олган депутатлар янги тартибнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, ўз таклифларини билдирди.
 
Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шартнома интизомини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда