
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси, Туркияга амалий ташриф доирасида Истанбул вилояти волийлигида бўлиб, Истанбул волийси (губернатори) Али Ерликая билан учрашди.
Мулоқот давомида Фарғона вилояти ва Туркия, шу жумладан Истанбул ўртасида инвестициявий, савдо-иқтисодий, маданий, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларининг мавжуд ҳолати таҳлил қилинди, уларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашувда икки мамлакат раҳбарларининг дўстона муносабатлари ва сиёсий иродалари давлатларимиз ўртасида барча соҳалардаги алоқаларни янги босқичга олиб чиққани, ўзаро ҳамкорликнинг жадаллашишига омил бўлгани алоҳида қайд этилди.
Фарғона вилояти ва Истанбул ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтириш учун ҳали фойдаланилмаган катта имкониятлар мавжуд экани таъкидланиб, бу борада амалий натижадорликка эришиш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.
М.Сулаймонов, ЎзА