Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига

Талабалик йиллари ўзбекнинг синчи даҳо шоири Рауф Парфи ётоқхонамизга тез-тез келиб турар, ўзининг янги шеърларидан ўқиб барчамизни хушнуд этарди. Бир гал бизнинг хонамизда қўноқ бўлганди ҳам. Туни бўйи суҳбатининг гувоҳиман. Рауф ака қатағон қурбони шоир Усмон Носир шеърияти шаффофлиги, қалб кечинмалари уйғоқлиги, тасаввури сийратида олам ва одам гўзаллиги рангинлигини, мафтункор жозибаси билан музлаган шуурга оташ тутишлигини гапира туриб, узоқ жим бўлиб қолди. Кўзларида ёш сизганлигини сезиб қолдим. У ҳирқироқ овозда шоирнинг “Юрак” шеърини сокин айта бошлади. 

Юрак, сенсан менинг созим, 
Тилимни найга жўр этдинг. 
Кўзимга ойни беркитдинг, 
Юрак, сенсан ишқибозим. 

Хонадошлар нигоҳларимизни шоирга тикканча сукутга чўмганмиз. То Рауф ака шеърни тугатганча бирортамиз чурқ этмадик. Сўнг у киши Усмон Носирнинг аччиқ қисматини айтиб берди: “Кемеровадаги турмада маҳбусларнинг битлаб кетган матраслари ёқилишидан  хабар топган Усмон Носир воқеа жойига етиб келади. Ҳеч тап тортмай аланга ичидан ўз матрасини ахтаради. Қолган маҳбуслар “пулим” деб дод солса, Усмон “Вой, шеърим” деб дод солган экан.  

Маҳбуслар омонатини матрас ичида сақлашаркан. Айтишларича, оловда қўли куйса ҳам шоир парво қилмаган. Қизариб куйган қўлини қорга тиқиб, совутиши биланоқ яна матрасини излаган. Афсуски, матрас орасида сақланган қанчадан қанча шеърлари гулханда ёниб кул бўлган. Балки унинг ўлимига ана шу йўқотиш катта таъсир қилгандир. Чунки ўз жонини ўйламай олов қурбонига айлангандир”. 

Устознинг бу ҳикоясидан аъзои баданимда титроқ уйғониб, манглайимдан муздай тер оқарди. Чунки ёшликда одам боласи таъсирчан бўлади. Бу суҳбат мени Усмон Носир шеъриятига янада яқинлаштирди. Шоирнинг шеърлари менга 70-йилларда таниш бўлганди. Яйловда қўй боққанимда белбоғимда нон ва китоб бўларди. Шу белбоғда Усмон Носирнинг ҳам китоби бўлган. 

Усмон Носир 1912 йил 13 ноябрда Наманган вилоятида туғилган. Москвадаги Кинематография институтида (1929-1930) ва Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг тил ва адабиёт факультетида таҳсил олган (1933-34). «Қуёш билан суҳбат», «Сафарбар сатрлар» (1932), «Тракторобод» (1934), «Юрак» (1935), «Меҳрим» (1936) каби шеърий тўпламлари, «Норбўта» ва «Нахшон» (1934) достонлари нашр этилган. «Атлас» (1935) пьесаси ўз вақтида ҳаваскорлар театри саҳнасида кўйилган. А.С.Пушкиннинг «Боғчасарой фонтани», М.Ю.Лермонтовнинг «Демон» («Иблис») достонларини ўзбек тилига таржима қилган. 1937 йил 13 июлда «халқ душмани» сифатида ҳибсга олиниб, дастлаб Магадан, сўнгра Кемерово вилоятларидаги қамоқхоналарга юборилган ва 1944 йил 9 мартда ўша ерда вафот этган. 

Шоирнинг қисқача таржимаи ҳоли шу.  У ўн саккиз ёшидан драмалар ёза бошлаган. “Атлас” драмасини ёзганда 21 ёшда бўлган. 30-йиллар бошидаёқ шеърлари Москва матбуотида чоп этилиб, шоирнинг номини собиқ иттифоққа танитган. Шоир Тўлоб Тўланинг хотирлашича, “У шундай тўполон ва тўлқин билан шеъриятга кириб келдики, унча-бунча шеърий услуб ва ижодни тўс-тўс қилиб юборди.  

Уни ўзимизда ўзбекнинг Лермонтови дейишар, Москва газетларида “Шарқда Пушкин пайдо бўлди” деган шов-шувлар, эътирофлар ўз даврида жаранглай бошлаганди. Ўтган асрнинг 30-йилларида ёзувчилар йиғилишида Ўзбекистон раҳбари Акмал Икромов ўзбек адабиёти ҳақида гапириб, Усмон Носир шеърларидан ёд ўқиб, “Усмон Носир ўзбек адабиётининг ёрқин юлдузи, ўзбек халқининг Пушкини” деган. Афсуски, 1937 йили Ёзувчилар уюшмаси йиғилишида шоир ҳаётини тафтиш қилишиб, уни қамоққа олишга йўл очиб берилган”. Бор-йўғи 32 йил яшаган шоирнинг адабий мероси абадиятга дахлдордир. 

Унинг қайси бир шеърига мурожаат қилманг, инжа ҳиссиёт, туйғун руҳ, жозиб ўй-кечинмалар, мўъжизавий тассаввурлар идрок кўзгусида тажассум топади. Бундан ташқари, тарихнинг ижтимоий залвори, инсониятга кулфат келтиргувчи урушларнинг оғир асорати қалбни уйғоқликка давъат этади. Айниқса, табиат тасвири камалакдек сержило тиниқ туйғуларда қалб чилторини чертади. 

Денгиз ойна каби ялтирар, 
Тўлқинларга суқим оқади, 
Оққуш мунгли-мунгли оҳ уриб, 
Ҳазин куйи дилга ёқади. 

Денгизнинг ойна каби ялтираши кўнглингиз водийсини шаффофлантиради. Тўлқинларга ҳавас билан тўлиб тошган, эҳтиросли назарнинг сингиб оқиши, оққушнинг мунгли-мунгли оҳи ҳазин куйга айланиб дилга ёқиши ўқувчида лирик кайфият уйғотади. “Монолог” шеърида эса шоир юраги тилга киради. 

Дездемона, гуноҳсиз дилбар, 
Жигар қонларингни ичган ким? 
Биламан, Отелло, биламан, 
Отелло ҳақлими?.. Шоир жим!.. 
Жим!.. Уфқдан ботар қуёшни 
Шарт кесилган бошга ўхшатдим. 
Парча-парча куйган шафақлар 
Тирқираган қонни эслатди! 

Нақадар чиройли манзара! Бу шеърни Севги фожеаси арияси деса бўлади. Уфқда ботар қуёшни шарт кесилган бошга ўхшатишнинг ўзидаёқ шоир истеъдодининг ёрқинлигини ойнага солиб турибди. Бу шеърда муҳаббатнинг аччиқ қисмати тарихнинг яширин саҳнасида тубанликнинг ўткинчи эмас, абадийлигига урғу берилган. 

Ки одамнинг ўзинигинамас, 
Ҳиссини ҳам хароб қилса давр! 
Қийналаман!… Юрагимда ҳовур.,. 
Бу – қаршилик! йўқ! Гина эмас. 
Бу – қаршилик! Кўринг тарихни. 

Инсониятга ножоиз хилқат кўргиликларнинг мезонидир. Шоир инсон ҳиссини хароб қилган давр давр эмас, балки фожиа тузоғидир, демоқчи ва шу баробарида ўзи яшаётган қатағон даврига ҳам нафрат ханжарини санчмоқда. Худди шундай “Нил ва Рим” шеърида ҳам тарихда юз берган трагидик аянчли воқеаларни ўз даврига муқоясалашга эришган. Достонлари ҳам кўлами кенг мавзуларда битилгани билан ҳайратга солади. 

Усмон Носир таржимачилик борасида  улкан маҳорат эгасидир.  Лермонтовнинг “Демон” ва Пушкиннинг “Боғчасарой фонтани” достонларини ўз жозибасини сақлаган ҳолда ўзбекчага ўгириб, тилимизнинг гўзаллигини  исботлаб берган. Қофиялар тизими шундай силлиқки, ўқувчининг онг-шуурини, руҳиятини нурлантиради. Усмон Носирни ўзбек таржимачилик мактаби дарғаларидан бири десак янглишмаймиз. 

Усмон Носир ўзбек адабиётига “ғазалдан униб чиққан гул” (Абдулла Шер) бўлмиш сонет жанрини биринчи бўлиб олиб келган. “Яна шеъримга” сонетига ички нигоҳ билан қарайлик. 

Шеърим! Яна ўзинг яхшисан, 
Боққа кирсанг, гуллар шарманда. 
Бир мен эмас, ҳаёт шахсисан, 
Жоним каби яшайсан манда. 

Шоир  классик сонет намунасига тўлиқ риоя қилган. Жумладан, шарманда, манда, канда, танда сўзлари ўта ҳамоҳанг. Худди шундай иккинчи қофиялар ҳам бир-бирини тўлдира олган. Афсуски, эркин сонет деб аталувчи, тўғрироғи шеърлар (шекспирона) классик сонет мақомига улкан соя ташлади. Усмон Носирдан кейин эркин сонетлар бодроқдай очилиб кетди. Арузда ёзилган ғазал қандайу туроқлашган “ғазал” қандай? Ҳар қандай жанрнинг олтин қоидаси бор. Чунки сонет отаси Ф.Петрарка классик сонет жанрига асос солган, унинг олтин қоидасини ҳам ўзи яратган. 

Шоирнинг бир шеърий романи, икки драмаси, юзлаб шеърлари қатлиом қиличида чопилиб, изсиз йўқолганини биламиз. Ўзбек миллатининг лирик ва оловқалб шоири замон зуғумининг қурбонига айланса-да, ўзидан мангуликка татигулик адабий мерос қолдиргани авлодлар учун буюк махзандир. 

“Унутмас мени, боғим” деган шоир. У шеърият аталмиш бўстонда ўз боғини яратди. Бу боғни қалб чаманига айлантирган ўқувчилар борки, шоир шеърияти муҳиби бўлиб қолаверади. 

Ўроз Ҳайдар, 
шоир 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чақмоққа айланган шоир