Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги “Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–75-сон Фармонига мувофиқ:

1. Қуйидагилар:

Спортни ривожлантириш вазирлигининг ташкилий тузилмаси
1-иловага мувофиқ;

Спортни ривожлантириш вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 76 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Спортни ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 594 нафар этиб белгилансин.

3. Спортни ривожлантириш вазирига:

спортни ривожлантириш вазири ўринбосарлари ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлаш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;

зарур ҳолларда, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Спортни ривожлантириш вазирлиги марказий аппарати, шунингдек, тизим ташкилотлари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари тузилмалари ва низомларини тасдиқлаш, шунингдек, улар бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилаш ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилансинки:

Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг спорт соҳасига масъул ходимлари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти таркибига ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур банддаги талаблардан келиб чиқиб Ҳукумат аппаратининг штат жадвалига ҳамда тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.

5. Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил қилинсин.

Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига спорт соҳасидан келиб тушган маблағлар Жамғармага тўлиқ ўтказилсин.

6. Белгилаб қўйилсинки:

Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти Давлат бюджети маблағлари, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Жамғарма маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, тизим ташкилотлари ходимларини қўшимча рағбатлантиришга йўналтирилади.

7. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг манбалари этиб белгилансин:

муассиси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳисобланган корхоналар ва ташкилотлар (кейинги ўринларда – тизим ташкилотлари) ихтиёрида солиқлар ва йиғимлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми;

хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларга мувофиқ давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган тегишли маблағлар;

тизим ташкилотларининг мол-мулкини (бундан кўчмас мулк мустасно) сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи;

тизим ташкилотларининг мол-мулкини ижарага беришдан тушган бюджетга йўналтирилаётган маблағларнинг 50 фоизи;

тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Спортни ривожлантириш вазирлигининг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган Давлат бюджети маблағларининг, шунингдек, талон-тарож, растраталар, камомадлар суммаларининг 50 фоизи;

тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Спортни ривожлантириш вазирлигининг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадига ундирилган ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари, талон-тарож, растраталар, камомадлар суммалари;

тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

спорт соҳасидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

8. Белгилансинки:

Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларининг 3 фоизи (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат мулки объектларини сотишдан ҳамда ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар бундан мустасно) Жамғармага йўналтирилади. Бунда ушбу маблағларнинг бир қисми тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини мақсадли молиялаштириш учун Савдо-саноат палатасига йўналтирилади ва унинг миқдори Савдо-саноат палатаси Президиуми томонидан белгиланади;

Туризм ва спорт вазирлигининг мол-мулки, шу жумладан, автотранспорт воситаларини Спортни ривожлантириш вазирлигига ўтказишда қайта расмийлаштириш учун тўловлар ундирилмайди;

Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган, ўзгартирилаётган ва бошқа ташкилотлар тизимига ўтказилаётган ташкилотларга бириктирилган кўчмас мулк объектларига ва бошқа мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар тегишли йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмаган ҳолда қайта расмийлаштирилади;

Туризм ва спорт вазирлигининг марказий аппарати ходимларини Спортни ривожлантириш вазирлигига ишга қабул қилиш спортни ривожлантириш вазири томонидан тегишли давлат органлари томонидан илгари амалга оширилган келишувларни, танлов натижаларини инобатга олган ҳолда, мустақил амалга оширилади;

Спортни ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқлангунга қадар, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда ҳудудий бўлинмалар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 477-сон қарори билан тасдиқланган Туризм ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомга ва амалдаги тартибга асосан амалга оширилади.

Спортни ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда вазирлик тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

9. Спортни ривожлантириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Давлат бюджетининг 2022 йил учун тасдиқланган бюджет параметрларига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

10. Спортни ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.

11. Спортни ривожлантириш вазирлиги:

икки ҳафта муддатда вазирликнинг ҳудудий, таркибий ва қуйи бўлинмалари тўғрисидаги низомлар (уставлар), уларнинг тузилмалари, шунингдек, ходимларнинг лавозим йўриқномалари қайта тасдиқланишини таъминласин;

бир ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар  киритсин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси 

         Президенти                            Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2022 йил 18 февраль

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида