ДХА: «Права»ни янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топширилмайди
Сўнгги кунларда жамоатчилик ўртасида «ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади» қабилидаги маълумот тарқала бошлади.
Ушбу масалага Давлат хизматлари агентлиги ойдинлик киритди.
Унга кўра, аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2022 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби, ортиқча бюрократиясиз, соддалаштирилган тартиб амал қилади. Яъни, қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

Хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 % (бугунда 189 000 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.
ЎзА