Жорий йилнинг 16 февраль куни "Ўзсаноатқурилишбанк" тизимида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий жабҳалардаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда, шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ФҲДЁ ва фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судидан вакиллар, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Президентимизнинг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим босқични бошлаб берди.

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилди, «Аёллар дафтари»ни шакллантириш ва улар билан манзилли ишлаш тизими йўлга қўйилди, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилиб, вазифалари такомиллаштирилди, ҳар бир тегишли вазирлик ва идоралар зиммасига уларнинг ваколатлари доирасида топшириқлар юклатилди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда “Ўзсаноатқурилишбанк” тизимида 2000 га яқин хотин-қизлар фаолият юритади. Бу кўрсаткич умумий ходимлар жамоасининг қарийб 50 фоизига тенг. Бу Банк кадрлар сиёсатида гендер хилма-хилликни таъминлашга устувор аҳамият берилаётганини ифодалайди.

–Банкимиз тизимидаги хотин-қизларни ижтимоий ва психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улардалидерлик қобилиятини юзага чиқариб, раҳбар ходимлар ўртасида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида 2019 йилдан бошлаб йирик бир лойиҳа – “SQB Аёллар клуби” иш олиб бормоқда, – дейди Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви Раиси ўринбосари Ш.Якубов. – Клуб фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш учун унинг ғоявий раҳбари сифатида Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси эксперти, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳамедова жалб этилди. Ҳозирги кунга қадар клуб 3 та мавсумда ташкил этилиб, ҳар бир мавсум 6 ойлик Hard ва Soft skills йўналишидаги тренингларни ўз ичига олди. Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш комиссияси бизнинг ушбу йўналишдаги фаолиятимизни юқори баҳолаб, банк расмий сайтини “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши веб-сайт” дея эътироф этди.

Банк томонидан, шунингдек аёл ходимларни спорт-соғломлаштириш машғулотлари ҳамда маънавий-маърифий тадбирларга жалб этишга ҳам катта эътибор қаратилади. Спортнинг турли йўналишлари бўйича Бош банк ҳамда филиаллараро мусобақалар мунтазам ташкил этилади. Китобхонлик беллашувлари ўтказилиб, ғолиблар муносиб рағбатлантирилади.

Давра суҳбатида сўз олган Адлия ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъуллариоила, иш ва ўқишда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳамда ижтимоий тармоқларда турли кўринишдаги расмлари, видеоларини тарқатиш орқали уларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш ҳолатларидан ҳимоялаш тизимлари ҳақида батафсил тушунча берди. Аёлларни руҳий ҳимоя қилиш институтлари фаолияти билан таништирди.

Спикерларнинг оила ва никоҳ муносабатлари, оила психологияси, аёлларнинг ўзига ишончини ошириш юзасидан қилганчиқишлари ҳам иштирокчилар учун қизиқарли кечди.

Тадбирда Бош банк ҳамда ZOOM платформаси орқали муассасанинг 44 та филиалида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирок этди.

Банк Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзсаноатқурилишбанк"да хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди