Германия Федератив Республикасининг Федерал физика-техника институти (PTB), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ҳамкорлигида ISO 37001:2016 стандарти бўйича онлайн ўқув-семинар ташкил қилинди.

Мақсад ISO 37001:2016 стандарти тўғрисида маълумот бериш ва ушбу стандартни корхоналарда жорий этилишининг хусусиятлари, жаҳон тажрибаларини тушунтиришдан иборат. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташаббуси билан «Миллий сифат инфратузилмасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда давлат ва хусусий секторда фаолият кўрсатаётган 80 дан ортиқ мутахассис иштирок этди.

Германия эксперт Манфред Кайндлер томонидан ISO 37001:2016 стандарти менежментнинг коррупцияга қарши тизими бўлиб, пора олиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қатор чораларни ўз ичига олиши таъкидланди.Бу стандарт бошқарувнинг коррупцияга қарши тизимини жорий қилишга, назоратни янада кучайтиришга қаратилганлиги ва пора олиш ҳолатларининг камайишига хизмат қилади.

Бугунги кунда агентлик тизимидаги Ўзбeкистон миллий мeтрология институти,  Аккредитация маркази, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази "Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими" мавжудлигини тасдиқловчи xалқаро ISO 37001:2016 сертификатига эга бўлди, дея хабар беради агентлик Матбуот хизмати.  

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими" назоратни кучайтиради