2022 йил 16 февраль куни Ногиронлик муаммолари бўйича иккинчи Глобал саммит (GDS22) ўз ишини бошлади. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда, икки кунлик ушбу анжуман онлайн шаклда бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов иштирок этиб, маъруза қилди.

Халқаро тадбир Норвегия ва Гана ҳукуматлари ҳамда Ногиронлик муаммолари бўйича халқаро альянс (IDA) томонидан ташкил этилди. Унда нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, давлат бошлиқлари ва ҳукумат раҳбарлари, алоқадор вазирлик ва ташкилотлар мутасаддилари, хусусий сектор вакиллари ва фуқаролик жамияти фаоллари иштирок этмоқда.

Глобал саммитда БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда имконияти чекланган инсонлар ҳаётида аниқ ва амалий ўзгаришлар юз беришига хизмат қиладиган инклюзив тараққиёт талабларни татбиқ этиш истиқболлари муҳокама қилинмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлик муаммолари бўйича Глобал саммитда Ўзбекистон вакиллари қатнашмоқда